декабр 26, 2016 18:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади

Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якуни юзасидан президент девони ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков маълум қилди.

Исаков Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг Самарқанддаги учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги барча масалалари, жумладан, Ипак йўли иқтисодий камари доирасидаги лойиҳалар муҳокама қилинганлигини билдирди."Масалан, уч томонлама темир йўл лойиҳаси мавжуд. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади", — деди Исаков ҳамда лойиҳа бўйича учала давлат ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини билдирди. Илгари хабар қилинганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди.

Ёрлиқ