Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қатъий амал қилади
(last modified Wed, 13 Jul 2016 15:22:09 GMT )
июл 13, 2016 20:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қатъий амал қилади

Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қатъий амал қилади

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қатъий амал қилади. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни вазирлар ҳайъати билан ўтказган йиғилишида Эрон ва олтилик гуруҳининг ядровий келишувига бир йил бўлганлигига ишора қилиб шундай айтдики, "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" мамлакатларнинг манфаатига ва сулҳ, барқарорлик ҳамда жаҳон тараққиёти фойдасига бўлиб, ушбу дастурнинг бузилиши барчага тенг зарар келтиради. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишувни ички ривожланиш, минтақада барқарорлик ҳамда халқаро тинчлик ва сулҳга сабаб бўлишига умидвор бўлиб, шундай таъкидладики, ҳамма миллий манфаатларга асосаланиб, ядровий келишувни мустаҳкамлаш ва унинг ижроси доирасида ақл билн иш юритилишини ҳамда бунда минтақа ва жаҳон миқёсида умумий фойдаланиш учун саъй-ҳаракат қилашлари зарурдир. Ҳасан Руҳонийнинг айтишча, қайсидир тараф ядровий келишувни бузишни бошласа халқаро майдонда сиёсий жиҳатдан ютқазади.