Генерал Абдуллоҳий: Кучли Эроннинг душманлари ҳар қандай нотўғри ҳисоб -китоблардан сақланишлари керак
-
Генерал Абдуллоҳий: Кучли Эроннинг душманлари ҳар қандай нотўғри ҳисоб -китоблардан сақланишлари керак
Ислом Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари жаноза маросимида иштирок этишга жаоатчиликни таклиф қилувчи мурожаатида, Хотамуланбиё қароргоҳи қўмондони ёзди: Биз Эрон душманлари ва уларнинг минтақавий ва минтақадан ташқари шерикларини ҳар қандай нотўғри ҳисоб- китоблар қилиш ва қуролли кучлардан воз кечишларини талаб қиламиз.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, "Эроннинг Хотамуланбиё марказий штаб -квартираси қўмондони генерал ва учувчи Али Абдуллоҳий шундай деб ёзди: Даврнинг тенгсиз шахси- Ислом уммати Олий Раҳбари, Буюк Оятуллоҳ Имом Сайид Али Хоманаийнинг мажбурий уруш бошланишига ҳамда ҳижрий 1404-йил исфанд ойининг 9-кунида АҚШ ва сионистик режимнинг жиноий тержовуз оқибатлари, юракни ларзага солувчи тарзда шаҳид бўлиши Ислом уммати ва дунёнинг озод халқлари учун улкан йўқотиш ҳамда чуқур қайғу манбаи ҳисобланади. Аммо унинг пок қони Эрон шарафи ва мустақиллигининг мустаҳкам дарахтини суғориб, уни ҳар қачонгидан ҳам баққуватроқ қилади.
Бу доно ва узоқни кўпа оладиган раҳбари, Аллоҳга таяниб ва содиқ, инқилобий кучларга ишониб, Эрон Ислом Республикасининг тўхтатувчи кучини энг юқори чўққисига кўтаришга муваффақ бўлди. Ракета, ва дрон салоҳиятини ривожлантириш, стратегик илмий ютуқлар, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда "биз буни уддалай оламиз" руҳи- қолдиран меросигинг бир қисмидир. Бу ҳокимият шунчалик кучли эдики, душман-юқори ҳарбий техника, қурол-яроқ ва қўшма имконичтарга эга бўлишига қарамай, -Иккинчи ва 3-чи урушлар пайтида тажовузнинг оғир оқибатларини доимий равишда кўриб турди ва хўрликнинг аччиқлигини татиб кўрди. Шубҳасиз, ушбу тарихий аҳамияга эга ғоя, Қаршилик фронтини кучайтириш ва гегемонликка қарши қатъий туриш орқали ислом тарихида ёрқин саҳифа очди.
Шаҳид мужоҳид раҳнамо, муҳтарам Хоманаийнинг юксак мавқеларга таъзим қилар эканмиз, жамиятнинг барча қатламлари , вакилларини-айниқса, мамлакат келажагининг бунёдкорлари бўлган ёшлари-ўша азиз шахс ҳамда унинг олийжаноб оиласининг шаҳид бўлган аъзолари билан видолашув, жаноза ва дафн маросимларида ғайрат-шижоат, улуғовор ва мисли кўрилмаган тарзда иштирок этиш орқали Эроннинг муқддас бирлиги ва ҳамжиҳатлигини намоён этишга чақиради.
Биз қудратли Эроннинг душманларини-хусусан, АҚШ , сионистик режим ҳамда уларнинг минтақавий ва минтақадан ташқаридаги ҳамтовоқларини ҳар қандай нотўғри ҳисоб-китобдан сақланишга шунингдек қуролли кучлар сафидаги Эрон фарзандлари томонидан севимли юртимизга қарши ҳар қандай таҳдид ёки тажовузга жавобан бериладиган кескин ва пушаймонликка етакловчи зарбаларни ҳисобга олишга огоҳлантирамиз, деб аниқлик киритди генерал Абдуллоҳий.