Ироқчи: Британиянинг тажовузкор томонлар билан ҳар қандай ҳамкорлик қилишини қабул қилиб бӯлмайди
Ироқчи: Британиянинг тажовузкор томонлар билан ҳар қандай ҳамкорлик қилишини қабул қилиб бӯлмайди
Эрон телерадикомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ бошлиғи, Сайид Аббос Ироқчи, ва Британия ТИВ раҳбари Эд Миллибанд икки томонлама масалалар,ҳамда минтақавий ва Халқаро мавзӯларни телефон суҳбатларида таҳлил қилиб, маслаҳатлашдилар.
Эрон ТИВ бошлиғи, телефон орқали бу суҳбатида, Англия ҳукуматининг Эрон билан муносабатдаги қабул қилиб бӯлмайдиган позитсияси, жумладан, Лондон ҳукуматининг Эрон қуролли кучларига қарши айбдовлари шунингддек Англияниег Эронга қарши АҚШ ва сионистик режимнинг2 та юклатма урушлари жараёнида тажовузкорларниқӯллаб қувватлаганини қабул қилиб бӯлмайдиганга тӯхталиб, уни қоралади. Ароқчи бу суҳбатда Британия давлатини ӯз позитсиясини қайта кӯриб чиқишга чақирди.У шунингдек, минтақадаги нобарқарор вазиятнинг асли сабаби сифатида АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларини эслатиб, деди: Эрон Ислом Республикаси яхши ният билан дипломатик жараёнга кирди ва 28 хурдод ( июн ойида) урушни тӯхтатиш ва якунлаш келишувига натижа берди ,аммо АҚШ яна ваъдасини бузиб, уни амалга оширилишига тӯсқинлик қилди.
Сайид Аббос Ароқчи Эронни Ҳурмуз бӯғозидаги кемалар ҳаракатини бошқариш мақсадидаги Уммон билан ҳамкорлик қилиш орқали амалиёт механизмларни тартибга солиш учун саъй ҳаракатларига тӯхталиб, уччинчи томоннинг бу жараёнгда иш бузиши ва халақит етказиши мавжуд вазиятни янада мураккаблаштиради, деб таъкидлади.
У яна эслатиб ӯтди: Халқаро қонунлар ва тажовуз тӯғрисидаги хулосаларга асосан, тажовузкор томонларнинг бошқа бир мамлакатга ноқонуний ҳужум қилиш учун бошқа мамлакат ҳудудлари ва имкониятларидан тажовузкор мақмадларида фойдаланишига рухсат берилиши, тажовузкорлик маъносидадир ва ҳужумга учраган мамлакатни ӯзини қонуний равишда ҳимоя қилишига ижозат беради.
Британия ТИВ бошлиғи ҳам, бу мамлакат янги ҳукуматини сиёсий ҳатти ҳаракатини шарҳлаб, биз Эрон билан урушнинг бир қисми эмасмиз ва масалаларни ҳал этиш учун дипломатияга ишонамиз., деб маълум қилди. Эд Миллибанд алоқаларни яхшилаш ва минтақада кескинликни камайтириш учун Эрон билан дипломатик муносабатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Бу эса шу ҳолдадирки, Британиянинг янги Бош вазири, Энди Бернҳом, ӯз ишини бошлаганининг биринчи кунларида, Эронга қарши ӯз таъбири билан " мудофаавий ҳудумлар" учун ӯз мамлакатининг ҳарбий базаларидан АҚШ ҳарбийларини фойдаланишига розилик берганди.