декабр 09, 2016 18:07 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий
    Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Эрон ислом жумҳурияти Баржом дастури қаршисида АҚШнинг иш бузиши ва позиция тутишига жиддий ва қатъийлик билан жавоб қайтаради деб айтди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий  Эронга қарши санкцияларни яна 10 йил учун ўзайтиришга асосланган АҚШ конгрессининг хатти ҳаракатлари   халқаро бир келишув сифатида танилган Баржом дастурини ошкора тарзда бузиш эканлигига тўхталиб,  Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасида  имзоланган ядровий келишув қаршисида АҚШнинг навбатдаги позициялари ва ўз ваъдаларига амал қилмаслиги  Вашингтон давлатини халқаро арсаларда ҳам ўз мажбуриятларига амал қилмаётганлигини исботлаб берди деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ўз хутбалари давомида, АҚШ президенти Барак Абама  сионистлар лобистлари таъсири остида қолиб АҚШ конгрессида берилган овозларни асос қилиб олиб Эронга қарши санкцияларни ўзайтиришганида  тарихда ўзи учун қора номни қолишига сабабчи бўлади деб  эслатиб ўтди..

Оятуллоҳ Хотамий шунингдек  Манама шаҳрида ўтказилган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши  йиғилишида Англия бош вазирини Эронга қарши изҳоротига кўрсатган аксиламалида  Англия давлатини бугунги кунга қадар  исломга қарши душманона сиёсатлари  ва исломий мамлакатларда низо ва фитна солиш учун бор куч- қудратини ишга солгани ҳеч кимга сир эмас деб айтди.

Теҳрон жума намози имом хатиби  Англиянинг бундай сиёсатлари ва хатти ҳаракатлари Лондон давлати учун вазиятни мураккаблаштирадию холос деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ