Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар бурчи байрамидаги баёноти
(last modified Wed, 14 Dec 2016 12:13:47 GMT )
декабр 14, 2016 17:13 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар бурчи байрамидаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар бурчи байрамидаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбари душманнинг Эрон маданиятини ва сиёсатини ҳамда иқтисодини қамраб олиб, таъсир ўтказиш учун уринишларини, душманнинг Эрон ёшларига ва ўсмирларига ўз таъсир кучини ўтказиш мақсадларидан бири деб атадилар. Муаззам раҳбар идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сешанба куни Теҳронда Имом Хумайни (ра) Ҳусайниясида икки минг нафар ўқувчиларнинг Бурч байрамлари маросимидаги чиқишида қилган баёнотида шундай айтдиларки, Эроннинг келгусидаги мард ўғлонлари ва мудирлари бўладиган Эрон халқининг бугунги ёш авлоди, душманнинг ушбу режаларини бартараф этишда ижтимоий соҳада шод ва фаол иштирок этиб таъсирли рол ўйнаши керак. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Бурч лаҳзасининг аҳамиятига ишора қилиб, маънавий балоғат даврига етганликни қадрлашни таъкидладилар ва шундай айтдиларки, шахсий ва ижтимоий юксалишнинг сири бу ҳамиша худованди каримга эътиқод қилиш билан амалга ошади ва бугунги кунда цивилизациянинг таназзулга юз тутиши ва Ғарбнинг пасайиб кетиши, Худога эътиқод қилмаслик оқибатидир. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ёш ўсмирларни шаҳидлардан ўрнак олишга даъват этдилар ва шундай айтдиларки, азиз шаҳидлар душманнинг ёмонлигини даф этиш учун ва мамлакат манфаатлари йўлида ва миллий истиқлолни мудофаа этишда ёшлик ва ўсмирлик даврларида қадрли аҳамиятга эга бўлган ўз жонларини ва ҳаётларини худо йўлида фидо қилишди.   

Ёрлиқ