декабр 15, 2016 18:49 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари
    Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Осиё ғарби минтақасида давом этаётган тўқнашувларни учинчи гуруҳ ва мамлакатлар томонидан ташкил этилганлиги ва бошқа айрим режим ва давлатларнинг ёвузликка асосланган мақсадлари доирасида вужудга келганлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари идорасининг маълумотлар сайтининг хабар беришича, кеча Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Индонезия президенти  Жоко Видодони ўз ҳузурига қабул қилганларида  Фаластин масаласи борасида Индонезия давлатининг позициясини олқишлаб,  ушбу бўҳронларнинг аксарияти ҳам  минтақадаги энг оғир ва муҳим бўҳрон ва ислом дунёсиниг асосий масаласи бўлган яъни Фаасттин муаммоларини эслардан чиқариш мақсадида ташкил этилган, ҳол буки  ушбу мавзуни эслардан чиқишига мутлақо ижозат бермаслик керак деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари   ўз сўзларида  Аҳмад Сукарнонинг Индонезия тарихидаги ёрқин  роли ва шахсияти ҳамда  ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатини ташкил этилишининг асосисй омили бўлган Бандунг  конференциясини ташкил этишдаги унинг муҳим ролига тўхталиб,  бугунги кунда ҳам  халқаро ҳамжамиятда Индонезия ва Эрон ислом жумҳурияти яқин сиёсий позицияга эгалар деб айтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятини Индонезияга нисбатан дўстлик ва биродарлик қарашлари,  турли тармоқларда бу мамлакат ривожланиши ва тараққиёти ҳамда Эрон ислом жумҳуриятини   турли тармоқар хусусан иқтисодий, ер усти ва ер ости манбалар  соҳаларида кўп потенсиал ва имкониятларга эга бўлганлигига  тўхталиб, менимча  исломий мамлакатлар  душманларнинг барча фитналари ва  ва  истак- хоҳишларининг аксича  ихтилофлардан воз кечиб бир бирларини ҳимоя қилишга ҳаракат этишлари дозим деб таъкидлаб ўтдилар.

Индонезия президенти Жоко Видодо ҳам  Эронга қилган сафаридан асосий мақсадини бу мамлакат билан иқтисодий хусусан энергетика соҳасидаги ҳамкрлилкарни  кегайтириш ва  Эрон давлати билан конструтив музокаралар олиб бориш бўлганини  маълум қилди.

Индонезия президенти  Фаластин масаласига тўхталиб,  Индонезия давлати  Фаластин  мавзусини ҳал этишни ўзи учун муҳим масъулият сифатида билади ва  фаластинликлар ҳуқуқларини қайта тиклаж ҳаракатларини ҳимоя қилади деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ