Зариф ва Юкия Амано Баржом дастури юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Sun, 18 Dec 2016 14:29:47 GMT )
декабр 18, 2016 19:29 Asia/Tashkent
  • Юкия Амано  Муҳаммаджавод Зариф
    Юкия Амано Муҳаммаджавод Зариф

Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг бош директори Юкия Амано ва Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Баржом дастурига тегишли сўнгги ўзгаришлар юзаислан фикр алмашдилар.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари бош идораси хабарига кўра, Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг бош директори Юкия Амано  бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб Баржом дастурини ижро этиш ва ядровий келишувнинг сўнгги вазияти борасида суҳбатлашди.

Юкия Амано бугун Теҳронга келди ва Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий билан учрашиб мулоқот қилганидан кейин Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан ҳам учрашди.

Амано шундай бир ҳолда Теҳронга сафар қилганки,  АҚШ давлатини ўз ваъдаларига амал қилмагани ва  Эронга нисбатан санкцияларни узайтиригани ортидан  Эрон ташқи ишлар вазири  Баржом дастурини ижро этишни назорат этувчи комиссия йиғилишни ўтказилишини таклиф қилганди.

 

Ёрлиқ