декабр 20, 2016 18:56 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси
    Эрон парламенти раиси

Эрон парламенти раиси минтақа муаммолари борасида Эрон ислом жумҳурияти ва Босния-Герцоговина давлатлари позицияларини муштарак ва бир бирига яқин эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадокомпанияси хабарига кўра, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  Теҳронда Босния -Герцоговина қавм- элатлари мажлиси раиси Сафт Софтични қабул қилганидан кейин мухбирлар билан суҳбатида. Эрон ислом жумурияти ҳардоим  Босния ва Герцоговина қавм -элатлари ўртасидаги яхши алоқалар ва бу мамлакат яхлитлигини ҳимоя қилиб келган деб айтди.

Лорижоний ўз сўзларида  Босния -Герцоговина президентини Теҳронга қилган сўнгги сафарини  бу мамлакатни турли соҳалар хусусан сиёсий, иқитосдий,ижтимоий ва маданий- илмий тармоқдарда Эрон билан алоқаларини юксалтиришга ҳаракат қилаётганлигини нишонаси эканлигини таъкидлаб, Босния - Герцоговина қавм- элатлар мажлиси раиси билан бугунги музокаларда  бу алоқалар йўналишидаги монеаларни бартараф этиш масаласини муҳокама қилинганлигини баён қилди.

Босния -Герцоговина қавм элатлари мажлиси раиси ҳам бу учрашувда  Эрон ислом жумҳурияти  бир неча даҳа давоимда бу мамлакатга кўп ёрдамлар кўрсатганлигига тўхталиб,  бу мамлакат халқини Эрон халқи ва давлатига миннатдорлик билдириаётганини етказди.

Ёрлиқ