Эрон ислом жумҳурияти ва Арманистон президентлари Ереванда 5 та англашув меморандуми ва ҳамкорлик битимини имзолашди
(last modified Wed, 21 Dec 2016 12:37:06 GMT )
декабр 21, 2016 17:37 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти ва Арманистон президентлари Ереванда 5 та англашув меморандуми ва ҳамкорлик битимини имзолашди

Эрон ислом жумҳурияти ва Арманистон президентлари Ереванда 5 та англашув меморандуми ва ҳамкорлик битимини имзолашди

Эрон ислом жумҳурияти ва Арманистон президентлари Ереванда 5 та англашув меморандуми ва ҳамкорлик битимини имзолашди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ва Арманистон ўртасида маданий, сайёҳлик, инвестиция, спорт ва фавқулодда ҳолатлар соҳасидаги бешта келишув икки мамлакат расмийлари ўртасида имзоланди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Арманистон расмийлари билан учрашиб суҳбат ўтказиш мақсадида ушбу мамлакатга сафар қилган эди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Арманистон президенти Серж Саркисиян томонидан юқори даража кутиб олинди. Арманистон ва Эрон ислом жумҳурияти президентлари расмий қабул маросимидан сўнг, икки томонлама, минтақавий ва халқаро майдондаги турли соҳаларда қўшма ҳамкорликларни янада чуқурлаштириш ҳамда муносабатларни мустаҳкамлаш хусусида, шунингдек турли секторда Теҳрон-Ереван алоқаларини янада яқинлаштириш борасида музокара ўтказишди.  

Ёрлиқ