декабр 22, 2016 18:33 Asia/Tashkent
  • Арманистон бош вазири Карен Карепетян
    Арманистон бош вазири Карен Карепетян

Арманистон бош вазири турли арсалар хусусан иқтисодий соҳаларда Эрон блан бу мамлакат ҳамкорликларини янада кучайтиришга ишора қилар экан, икки мамлакат ўзаро ҳамкорликларини янада ривожлантириш учун кўп имкониятларга эгалар деб қўшимча қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  бугун Арманистон бош вазири Карен Карепетян  бу мамлакат давлат делегацияси йиғилишида  Эрон президентининг сўнгги ташрифи ва учрашувига ишора қилиб,  икки мамлакатнинг эркин иқтисодий минтақалари ўртасидаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш муҳимдир ва  Арманистон давлати Евроосиё иқтисодий ташкилотига аъзо бўлгани ва бу ташкилотнинг юқори даражадаги потенсиалларига эътибор бериб, Арманистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларни юксалтириш жуда ҳам аҳамиятли масала ҳисобланади деб қайд этди.

Арманистон бош вазири шунингдек,  бу мамлакатни Эрон ва Евроосиё ташкилоти билан ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқаётганлигига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳурияти ва Арманистон туризм ва транспорт, юк ташиш соҳаларида ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришларини имкони бор деб изоҳлади.

Айтиш керакки чоршанба куни Эрон президенти Арманистонда бўлиб,  бу мамлакат президенти ва юқори мартабали масъуллари билан учрашиб мулоқот қилганди.

 

Ёрлиқ