Эрон президенти Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкмидлади
(last modified Thu, 22 Dec 2016 13:49:20 GMT )
декабр 22, 2016 18:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти Қозоғистон давлатини
    Эрон ислом жумҳурияти президенти Қозоғистон давлатини

Эрон ислом жумҳурияти президенти Қозоғистон давлатини Марказий Осиё минтақасида муҳим исломий мамлакат эканлиги ва Эрон учун Каспий денигизи зоннасидаги яхши қўшнийси деб таъкидлади.

  Бугун Остона шаҳрида  Эрон ва Қозоғистон давлат масъуллари ўртасида 5 та ҳамкорлик ҳужжатни имзоланганлигидан кейин Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний   мухбирлар билан суҳбатида,  Осиё минтақасида иккита муҳим ва исломий мамлакат сифатида Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин иқтисодий алоқолари ҳамда муштарак фаолиятлари минтақа ва ҳар икки мамлакат манфааитида бўлиши мумкин деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эрон ва Қозоғистон давлатлари  минтақа ва барча мамлакатлар учун хавф -хатар бўлган терроризмга қарши кураш заминасида ҳамда минтақа масалалари борасида музокара ўтказиб,  бу заминларда ҳар икки мамлакат алоқаларни давом эттириб кенгайтириш учун келиша олишди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек,  Ироқ ва Сурия халқлари вазиятини  бутун минтақа мамлакатлар хавотирланишига сабаб бўлганлигига тўхталиб,  ислом олами мамлакатлари  бу мушкилотларга ечим топиш ҳамда  минтақада  тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ёрдам кўрсатишлари керак деб аниқлик киритди.

Руҳоний ўз сўзларида  Эрон давлати минтақавий масалаларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий ташкилотига аъзо бўлишга қизиқаётганини эълон қилган деб қайд этди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам  икки мамлакат ўртасидаги темир йўл ва транзит алоқаларини кенгайтириши нафақат ўзаро алоқаларни кучайтиран балки  минтақавий ва ҳамкорликлар учун муҳим омилга айланган деб айтди.

 

Ёрлиқ