Руҳоний: Теҳрон ва Остона ўртасидаги яхши алоқларни давом эттириш керак
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Остона давлатлари ўртасидаги алоқларини янада кучайтириш учун барча потенсиал ва имкониятлардан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Остона шаҳрида Эрон ва Қозоғистон давлатлари олий мартабали масъуллари йиғилишида Теҳронда икки мамлакатнинг собиқ муштарак комиссиясини ўтказилиши ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун яхши имконият ва шароит яратиб берди ва ушбу йўналиш савдо -сотиқ, тижорат, банк системалари ва виза тартибида айрим енгилликлар бериши билан давом қилиши керак деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек Эрон ва Қозоғистон ўртасида транзит соҳасидаги ҳамкорликлар хусусан Инчебурун орқали Эронга Қозоғистон темир йўлини тортилиши икки мамлакат ва минтақавий алоқалар учун аҳамиятли эканлигини баён қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий музокаралар жараёнида Қозоғистоннинг ижобий рол ўйнаганига минатдорлик билдириб, Қозоғистон ва Эрон ҳардоим иккита дўст мамлакат сифатида халқаро миқёсида ҳам бир бирларини ҳимоят қилишган деб изоҳлади.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бу йиғилишда Эрон ислом жумҳуриятини ислом дунёсида Қозоғистон учун энг муҳим дўст мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эрон давлатини минтақа ва Каспий денгизи минтақасидаги сиёсатлари катта таъсирга эга деб эълон қилди.
Йиғилиш якунида ҳар икки мамлакат президентлари яқин келажакда икки мамлакат банк системалари ўртасида алоқаларнинг янги фасли ва марҳаласини бошлашга келиша олишди.