Эрон ва Қирғизистон ҳамкорликлари кенгаймоқда
(last modified Fri, 23 Dec 2016 12:42:41 GMT )
декабр 23, 2016 17:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қирғизистон ҳамкорликлари кенгаймоқда

Эрон ва Қирғизистон президентлари кўп томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлашди

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти  Ҳасан Руҳоний жума куни  Бишкекда  Қирғизистон расмийлари билан бўлган учрашувда Эрон минтақа мамлакатлари билан алоқаларни янада кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлаб,илова этди: "Эрон ва Қирғизистон ҳамма томонлама муносабат ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш  йўлида мавжуд тўсиқларни бартараф этиб, осон этиш имкониятларини яратиши лозим.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Арманистон ва Қозоғистонга қилган сафарларидан кейин Қирғизистон пойтахти Бишкекка ташриф буюрди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан биргаликда визалар бериш тартибини енгиллаштириши ҳақида маълум қилди. Уларнинг фикрича, бу икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлайди.

Руҳоний Бишкекка пайшанба куни икки кунлик ташриф билан келганди. У мамлакат бош вазири билан музокаралар ўтказиб, қирғиз-эрон бизнес-форумида иштирок этади. Ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.

“Биз Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан бўлган тор доирадаги учрашуви чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдик”, - дея маълум қилди Атамбаев. Унинг таъкидлашича, президентлар ташқи ишлар вазирларига бир ойлик муддатда “виза бериш тартибини енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш” вазифасини юклашган.

Қирғизистон президенти Бишкек-Теҳрон тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйиш кераклиги ҳақида маълум қилди. Унинг фикрича, визалар бериш жараёнини енгиллаштириш давлатлар ўртасидаги авиапарвозларни йўлга қўйишни тезлаштиришга хизмат қилади.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистон республикадаги ГЭС қурилишига эронлик сармоядорларни жалб этиш ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш ҳамда енгил саноат, шунингдек транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги ўзаро лойиҳаларни амалга татбиқ этишдан манфаатдор.

Руҳоний эса келажакда мамлакатлар ўртасида визасиз тартиб киритилишига ҳаракат қилинишини маълум қилган.

 

Ёрлиқ