Эрон президентини Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларига сафари якунланди
(last modified Sat, 24 Dec 2016 08:00:07 GMT )
декабр 24, 2016 13:00 Asia/Tashkent

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга уюштирган минтақавий сафарини якунлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний мазкур уч мамлакатга уюштирган сафарлари жараёнида  ўзаро иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтириш учун бир қатор келишувлар имзолади.

Ҳасан Руҳоний  Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларига уюштирган сўнгги сафарида Қирғизистон бўлиб, бу мамлакат президенти ва бошқа давлат масъуллари билан учрашиб мулоқот қилди. Бишкек шаҳрида Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев томонидан Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийни яхши кутиб олингани ва иккитомонлама музокаралардан сўнг,  икки мамлакат раҳбарлари ўртасида 5 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти  Ҳасан Руҳоний жума куни  Бишкекда  Қирғизистон расмийлари билан бўлган учрашувда Эрон минтақа мамлакатлари билан алоқаларни янада кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлаб,илова этди: "Эрон ва Қирғизистон ҳамма томонлама муносабат ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш  йўлида мавжуд тўсиқларни бартараф этиб, осон этиш имкониятларини яратиши лозим.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Арманистон ва Қозоғистонга қилган сафарларидан кейин Қирғизистон пойтахти Бишкекка ташриф буюрди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан биргаликда визалар бериш тартибини енгиллаштириши ҳақида маълум қилди. Уларнинг фикрича, бу икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлайди.

Руҳоний Бишкекка пайшанба куни икки кунлик ташриф билан келганди. У мамлакат бош вазири билан музокаралар ўтказиб, қирғиз-эрон бизнес-форумида иштирок этади. Ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.

“Биз Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан бўлган тор доирадаги учрашуви чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдик”, - дея маълум қилди Атамбаев. Унинг таъкидлашича, президентлар ташқи ишлар вазирларига бир ойлик муддатда “виза бериш тартибини енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш” вазифасини юклашган.

Қирғизистон президенти Бишкек-Теҳрон тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйиш кераклиги ҳақида маълум қилди. Унинг фикрича, визалар бериш жараёнини енгиллаштириш давлатлар ўртасидаги авиапарвозларни йўлга қўйишни тезлаштиришга хизмат қилади.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистон республикадаги ГЭС қурилишига эронлик сармоядорларни жалб этиш ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш ҳамда енгил саноат, шунингдек транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги ўзаро лойиҳаларни амалга татбиқ этишдан манфаатдор.

Руҳоний эса келажакда мамлакатлар ўртасида визасиз тартиб киритилишига ҳаракат қилинишини маълум қилган.

Бундан ташқари Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев ҳам ўтказилган пресс- конференцияда Эрон ислом жумҳуриятини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига  қўшилишини олқишлаб, Эронни ушбу ташкилотга аъзо бўлиши ШҲТни халқаро миқёсида обру эътиборини янда ошишига сабаб бўлади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Қирғизистон бош вазири билан учрашуви Маркзий Осиёнинг ушбу республикасига қилган сафари дастурида жой олганди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жиинбеков билан учрашганида, мавжуд имкониятлардан фойдаланиб ҳар икки мамлакат масъуллари ўзаро ҳамкорликлари ва  алоқаларини янада юксалтиришларини таъкидлади.

Айн шу чорчубада ҳам Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликлар картаси тарқатилди ва икки мамлакат ҳам  чиқарган баёнотида турли тармоқларда алоқаларини янада кучайтириш қарорига келдилар.

Айтиш керакки Эрон президенти Қирғизистондан олдин Қозоғистонга сафар қилганди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Остона давлатлари ўртасидаги алоқларини янада кучайтириш учун барча потенсиал ва имкониятлардан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

 Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Остона шаҳрида Эрон ва Қозоғистон давлатлари олий мартабали масъуллари йиғилишида  Теҳронда икки мамлакатнинг собиқ муштарак комиссиясини ўтказилиши  ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун яхши имконият ва шароит яратиб берди ва ушбу йўналиш  савдо -сотиқ, тижорат, банк системалари ва виза тартибида айрим енгилликлар бериши билан давом қилиши кераклигини таъкидлаганди.

Эрон президенти шунингдек  Эрон ва Қозоғистон ўртасида транзит соҳасидаги ҳамкорликлар хусусан  Инчебурун орқали Эронга Қозоғистон темир йўлини тортилиши икки мамлакат ва минтақавий алоқалар учун аҳамиятли эканлигини баён қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий музокаралар жараёнида Қозоғистоннинг ижобий рол ўйнаганига минатдорлик билдириб,  Қозоғистон ва Эрон  ҳардоим иккита дўст мамлакат сифатида халқаро миқёсида ҳам бир бирларини ҳимоят қилишган деб изоҳлади.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бу йиғилишда  Эрон ислом жумҳуриятини  ислом дунёсида Қозоғистон учун энг муҳим дўст мамлакат эканлигини таъкидлаб,  Эрон давлатини минтақа ва Каспий денгизи минтақасидаги сиёсатлари катта таъсирга эга деб эълон қилди.

Йиғилиш якунида ҳар икки мамлакат президентлари  яқин келажакда икки мамлакат банк системалари ўртасида алоқаларнинг янги фасли ва марҳаласини бошлашга келиша олишганди.

Ёрлиқ