Эрон парламенти раиси жаҳоннинг барча мамлакатларидаги парламент раисларига мурожаатнома йўллади
(last modified Sat, 24 Dec 2016 13:13:43 GMT )
декабр 24, 2016 18:13 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси жаҳоннинг барча мамлакатларидаги парламент раисларига мурожаатнома йўллади

Эрон парламенти раиси жаҳоннинг барча мамлакатларидаги парламентлар раисларига мурожаатнома йўллаб шундай таъкидладики, Эрон парламенти тинчликни ва сулҳ мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳамкорлик қилишга тайёр

Эрон парламенти раиси жаҳоннинг барча мамлакатларидаги парламентлар раисларига мурожаатнома йўллаб шундай таъкидладики, Эрон парламенти тинчликни ва сулҳ мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳамкорлик қилишга тайёр. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний шанба куни дунё мамлакатларининг парламент раисларига йўллаган ушбу мурожаатида шундай тушунтириш бериб ўтдики, илоҳий пайғамбарларнинг таълимотлари, сулҳ ва адолат ўрнатилишига куч бағишласа, инсоний жамиятни эса хурсандчилик ва фаровонликка етаклайди. Ҳозирги замон эса ушбу таълимотларга эҳтиёж сезмоқда. Али Лорижоний ушбу мурожаатида ҳазрати Ийсо Масиҳ (а)нинг таваллудлари ва янги йил яқинлашиб қолганлиги муносабати билан табриклади ҳамда шундай айтдики, илоҳий динларга эргашувчиларнинг ўзаро яқинлашишлари ва ҳамсуҳбат бўлишлари ҳазрати Ийсо (а) сингари улуғ пайғамбарларнинг юксак мақсадларидир.    

Ёрлиқ