Эрон армияси ва Исломий инқилоб соқчилар корпусининг ҳарбий машғулотлари бошланди
(last modified Mon, 26 Dec 2016 12:21:50 GMT )
декабр 26, 2016 17:21 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси ва Исломий инқилоб соқчилар корпусининг ҳарбий машғулотлари бошланди

Эрон ислом жумҳурияти армияси ва Исломий инқилоб соқчилар корпусининг "Вилоят -7" Осмон мудофааси номли қўшма ҳарбий машғулотлари бугун душанба куни Эроннинг жанубида ва жануб ғарбида ҳамда жанубий шарқида ўз ишини бошланди

Эрон ислом жумҳурияти армияси ва Исломий инқилоб соқчилар корпусининг "Вилоят -7" Осмон мудофааси номли қўшма ҳарбий машғулотлари бугун душанба куни Эроннинг жанубида ва жануб ғарбида ҳамда жанубий шарқида ўз ишини бошланди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Вилоят-7 Осмон мудофааси номли ҳарбий машғулотларнинг матбуот котиби генерал Аббос Фараж Пур Аламдор ўз чиқишида шундай айтдики, ушбу тактик ва чаққонлик намойиш этувчи машғулотларнинг бошланишида ёш ҳарбий кучларнинг Эрон ислом жумҳурияти армияси ҳаво мудофаасининг янги ва маҳаллий системасининг турли кўринишларини ишлатишдаги маҳоратларини ва билимларини ошириш ҳаракатлари ўрганиб чиқилади ва баҳо берилади. Генерал Фараж Пур Аламдорнинг айтишича, Вилояти Осмон мудофаа машғулотлари Ё Қамар Баний Ҳошим рамзи билан ва ҳаво мудофаа амалиёти унсурлари ўртасида мувофиқлаштириш мақсадида ўтказилади. Ушбу ҳарбий машғулот матубот котибининг таъкидлашича, бугун Эрон аримиясининг назоратидаги ва Хотамул Анбиё ҳаво мудофаа қўмондонлиги остидаги радар, ракета, артилерия, алоқа, связ ва электроникани эшитиши системасини ўз ичига қамраб олган ускуналар ва системаларнинг тезкорлигини янада ошириш ва кенгайтириш ҳаракатлари қисқа муддат ичида ўтказилади ва қуролли кучларнинг тактик амалиётларини тартибга келтиришда янги рекорд ўрнатилади.    

Ёрлиқ