Эрон Мали билан терроризм ва эстримизмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилишга шай
Эрон Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳурияти Мали мамлакати билан терроризм ва эстримизмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилишга шайлигини эълон қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун Африка мамлакатларига турнесининг сўнггида Малига сафари доирасида бу мамлакат Бош вазири билан учрашувда Малида террористик ва экстримистик гуруҳлар мавжудлигидан хавотирланиш изҳор этиб, Эрон Мали билан терроризм ва экстримизмга қарши кураш заминасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Зариф экстримизмни Ислом оламининг умумий дарди деб ҳисоблади ва экстримизм ҳар ерда бирор бир ном билан ўзини кўрсатишини ва бу машъум ҳодиса Ўрта Шарқ минтақасида ҳам мавжудлигини қўшимча қилди.
Зариф шунингдек, Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш заминасидаги тажрибаларини Малига етказиш учун тайрёлиги борасида хабар берди.
Мали Бош вазири Модибо Кейта ҳам бу учрашувда Эрон ривожланаётган мамлакатлар, жумладан Мали учун муносиб намуна эканлигини ва Эрон ҳаракат қилиш билан барча қийинчиликларни енгиб бўлишини исботлаганлигини айтди.