Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Ол Сауд ва Ол Халифа жиноятларини давом этиши тўғрисида огоҳлантирди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳиддий Кирмоний шу ҳафтадаги Теҳрон жума намози хутбаларида Баҳрайн, Яман ва Суриядаги ҳозирги инсоний фожиаларниг барчаси Ол Сауд режими, Ол Халифа ва уларнинг ёлланмлари ҳужумлари ва зўравонликларинидан келиб чиққан жиноятлардир деб айтди.
Теҳрон жума намози имом хатиби, минтақадаги тажовузкор режимлари мусулмон халқари хусусан Сурия, Яман Ироқ, Баҳрайн халқига қарши зўравонликлар ва жиноятларини давом эттиришганида шубҳасиз завол топишлари ва йўқ бўлиб кетишларини била олишлари керак деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний Ҳалабда Сурия армияси ва муқовимат кучларининг сўнгги ғалабалари билан табрик этар экан, Ҳалаб шаҳрини террористлардан тозалаш ҳарбий ғалабаси эмас балки ҳақни ботил устидан ғалабаси ҳамда террористларнинг арабий ва ғарбий ҳомийлари учун буюк шармандалик ҳисобланади деб изоҳ берди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Эронда 9 чи дай қаҳрамонлиги кунига ишора қилиб, ушбу сана халқни Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан қайта байъат қилиши, эронликларнинг миллий бирлиги ва ўйғонишини эълон этиш куни ва исломий жумҳуриятга қарши зўравон қудратлар фитналарини чипакка чиқарилган санасидир деб аниқлик киритди.