Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i12379-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1356 йилнинг 19 Дей куни милодий ҳисоб билан 1978 йилнинг 9 январ куни исломий инқилобнинг иккинчи босқичи ва Эрон миллатининг бирлик рамзи бошланган эди. 
(last modified 2025-12-25T08:47:16+00:00 )
Январ 06, 2017 16:54 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1356 йилнинг 19 Дей куни милодий ҳисоб билан 1978 йилнинг 9 январ куни исломий инқилобнинг иккинчи босқичи ва Эрон миллатининг бирлик рамзи бошланган эди. 

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1356 йилнинг 19 Дей куни, милодий ҳисоб билан 1978 йилнинг 9 январ куни исломий инқилобнинг иккинчи босқичи ва Эрон миллатининг бирлик рамзи бошланган эди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий  Дей ойининг 9-сидан 19 санасигача зийраклик ўн кунлигига ишора қилиб шундай айтдики, ҳар иккала қаҳрамонликда донолик рамзи, милий бирлик ва исломий инқилобни ҳимоя қилиш ҳамда Эрон халқи эди. Халқ, Қум шаҳридаги диний даргоҳнинг ўқитувчилари ва талабалари 1978 йилнинг 9 январ кунида Паҳлавий режимининг Имом Хумайни (ра) шахсиятларини ҳақорат қилишига қарши эътироз билдириб намойиш ўтказишди. Паҳлавий режимининг хавфсизлик хизмати ходимлари кўплаб эътирозчиларни ўлдиришди. Теҳрон жума намози имом хатибининг таъкидлашича, 19 Дей кунидаги буюк инқилобни Қум аҳолиси илгаригидек улуғворлик ва тантанавор тарзда давом эттиришади ва инқилоб ҳақидаги хабарларни бутун жаҳонга етказишади. Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий 2009 йил 30 сентябр кунидаги қаҳрамонликни ҳам 19 Дей кунидаги қўзғалонни мукаммалллаштириш эди деб атади ва шундай айтдики, 19 Дей кунида Қум шаҳрининг аҳолиси Вилояти фақиҳни ҳимоя қилишларини намоён этишди ва ушбу донолик 1388 йилнинг 9 Дей кунидаги қаҳрамонликда такомиллашди.