Теҳрон жума намозининг хутбалари
Марҳум Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний доимо ёш мусулмонлар фикрида эди
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний бугунги хутбаларда Эрон Ислом Жумҳурияти тузуми манфаатларини белгилаш Кенгаши раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг вафотини тузум ва Исломий Инқилоб учун катта йўқотиш дея атади.
Имом хатиб Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг вафот этгани муносабати билан яна бир бор Эрон халқи, Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди ва деди: Ҳамма, айниқса ёшлар Исломий Инқилоб ва тузумни Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбарининг назари ва хоҳиши асосида маъқул нуқтага етказиш учун сиёсий майдонда бўлишлари лозим.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний Эрон тузуми манфаатларини белгилаш Кенгаши раисининг дафн маросимида миллионлаб одамларнинг иштирок этганига ҳам ишора этиб деди: Халқнинг ушбу иштироки унинг ваҳдати ва Эрон Ислом Жумҳурияти тузуми масъулларининг ҳимоя этишларини кўрсатади.