Баржом ижро этилганидан кейин АҚШ ўз ваъдаларига амал қилмади
(last modified Sun, 15 Jan 2017 14:46:07 GMT )
Январ 15, 2017 19:46 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири муовини Эрон ислом жумҳурияти ўтган бир йил ичида, Баржом дастурини ижро этилишида АҚШ ва айрим бошқа давлатларнинг ўз ваъдаларига амал қилмасликлари, ғаразли сиёсатлари ва душманона хатти ҳаракатларига дучор бўлган деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро ишларидаги муовини  Теҳронда Баржом дастурини ижро этила бошланганлигининг биринчи йиллиги муносабатида ўтказилган пресс- конференцияда  ўтган бир йил мобайнида АҚШ ва айрим Европа давлатлари Баржом дастурини ижро этилиши йўлига кўп монеалар яратдилар аммо Эрон давлати  ушбу монеа ва тўсиқларга қарши курашиб монеаларни бартараф қилишга ҳаракат қилди  деб айтди.

Ароқчи ўз сўзларида  БМТ хавфсизлик кенгаши Эрон дастурларини қонуний дастур сифатида бутун жаҳонга таништирди ва Эроннинг ядровий дастурлари куч- қудрат билан давом этмоқда ва  бу заминда  ўрганишлар ва кенгайтиришлар ҳам амалга оширилмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг ушбу муовини шунингдек, Эрон уранни  бойитиш саноатига эришади ва  бошқа мамлакатлар билан тинч юналишидаги ядровий ҳамкорликни давом эттиради деб аниқлик киритди.