Давос йиғилишида Эрон ва Швейцария ташқи ишлар вазирлари маслаҳатлашдилар
(last modified Wed, 18 Jan 2017 13:25:00 GMT )
Январ 18, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти ва Швейцария
    Эрон ислом жумҳурияти ва Швейцария

Эрон ислом жумҳурияти ва Швейцария ташқи шилар вазирлари муҳим минтақавий ва халқаро ўзгаришлар, иккитомонлама алоқалар ва турли масалаларни муҳокама қилдилар.

Бугун Давосда халқаро иқтисодий мажмуаси йиғилиши доирасида ўтказлиган Эрон ва Швейцария ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавод Зариф ва Диде Баркхалтер учрашувида  Теҳрон  ва Берн ўртасидаги алоқаларни кенгайиб боришидан қониқиш билдириб, икки мамлакатнинг банк ва молиявий системалари ва тармоқлари ўртасида алоқаларни кенгайтиришни таъкидладилар.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф шунингдек,  Давосда Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерика Могерини билан ҳам учрашиб мулоқот қилди.

Кеча Давосда ўтказилаётган Халқаро иқтисод анжумани йиғилишда қатнашиши учун Швейцарияга борган Эрон ташқи ишлар вазири  илк иш дастури асосида бугун Сурия борасидаги норасмий йиғилишда қатнашди.

 

Ёрлиқ