Теҳронда Пласко биносини қулашидан сўнг Эронда умумий мотам куни эълон қилинди
Теҳрондаги Пласко кўпқаватли биносини қулаб тушиши ва бу ҳодисада бир нечта ўт ўчирувчилар ва оддий фуқароларни қурбон бўлишгани ортидан бутун Эронда умумий мотам куни эълон қилинди.
Эрон давлат делегацияси маълумотномасида жумладан қуийдагича келган: бир нечта оддий фуқаролар ва масълуиятшунос ўт ўчирувчи ватандошларимизни қурбон бўлишига сабаб бўлган Теҳрон шаҳридаги Пласко биносини қулаб тушишининг аччиқ ва қайғули ҳодисаси барчамизни қайғу ва мусибатга гирифтор этди.
Мазкур маълумотномада шунингдек биз фидокор ўт ўчирувчилар ва қурбон бўлган бошқа ватандошларимиз хотираларини улуғлаб, Худо даргоҳидан жароҳат олган шахсларга саломатлик ва шифо тилаймиз деб келтирган.
Шу ҳолда бир нечта мамлакатлар раҳбарлари ва масъуллари ҳам Теҳронда юз берган ушбу қайғули ҳодисадан сўнг Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирдилар. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, бу мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим, ташқи ишлар вазири Маҳмуд Човўш ўғлу, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Англия ташқи ишлар вазирининг Ўрта Шарқ ва Африка ишларидаги муовини Тобиас Элвуд, Россия федерацияси фавқулодда ҳолатлар вазири Владимир Ючаков ҳам ушбу ҳодисадан кейин Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирдилар.