Генерал Фирўзободий: Сурияда эълон этилган умумий авф давлат куч- қудратининг нишонасидир
(last modified Sun, 31 Jul 2016 13:54:58 GMT )
июл 31, 2016 18:54 Asia/Tashkent
  • Генерал Фирўзободий: Сурияда эълон этилган умумий авф давлат куч- қудратининг нишонасидир

Бутун Эрон қуролли кучлари муаззам қўмондонининг ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчиси Сурия президенти томонидан эълон этилган умумий авф Димишқ давлатининг хайрхохлиги, дўстлиги ва куч қудратининг далилидир деб айтди.

Сипоҳ-нюс хабарига кўра, бугун генерал Сайид Ҳасан Фирўзободий Сурия президенти Башор Асад томонидан бу мамлакатда жорий қилинган умумий авфга ишора қилиб, Башор Асаднинг оптимистик қарашлари ва позицияси бу мамлакатка тинчликни қайтарилиши ҳамда қочқинларни ўз ватанига қайтиб келишларига кумаклашиши мумкин деб изоҳлаб ўтди.

Генерал Фирўзободий шунингдек, террористлар ва уларнинг ҳомийлари Сурия ичкарисида нотинчликларни кенгайтириш ва урушни давом эттиришни истайдилар аммо Башор Асад Сурия халқининг манфаатлари доирасида амал қилиб келмоқда деб қўшимча қилди.

Генерал Фирўзободий ўз сўзларида зўравон қудратлар ва Ол Сауд режимни  Сурия ва Ироқдаги террорчилик гуруҳларни турли жиҳатдан ҳимоя қилишлари натижасиз қолмоқда деб айтди.