Дамашқ шаҳрида Абдуллоҳиён ва Башор Асад учрашиб мулоқот қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i13701-Дамашқ_шаҳрида_Абдуллоҳиён_ва_Башор_Асад_учрашиб_мулоқот_қилдилар
Сурия президенти Башор Асад Эрон ислом жумҳурияти ўтган 6 йил давомидаги бўҳронларда Сурия халқининг асосий ҳомийси бўлганлигини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:49:22+00:00 )
Январ 26, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Сурия президенти Башор Асад Эрон ислом жумҳурияти
    Сурия президенти Башор Асад Эрон ислом жумҳурияти

Сурия президенти Башор Асад Эрон ислом жумҳурияти ўтган 6 йил давомидаги бўҳронларда Сурия халқининг асосий ҳомийси бўлганлигини таъкидлади.

Эрон телерадокомпанияси хабарига кўра, бугун Сурия президенти Дамашқ шаҳрида Эрон парламенти раисининг масус ёрдамчиси Ҳусейн Амир  Абдуллоҳиён билан учрашганида  такфирий террористлар қаршисида Сурия муқовимат кучларининг сўнгги ғалабалари ва мувафаққиятларига ишора қилиб,  Эрон ислом жумҳурияти ҳам ушбу ғалабаларда Суриянинг асосий шеригидир деб қўшимча қилди.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ҳам бу учрашувда  Ҳалаб шаҳридаги уруш майдонларида Сурия давлат армиясининг ғалабалари ва Қозоғистонда ўтказилган Сурия бўйича музокараларида бу мамлакатнинг сиёсий делегацияларининг мувафаққиятлари билан Башор Асадни табрик этди.

У  олдинроқ Дамашқ шаҳрида фаластинлик етакчилар ва раҳбарлар билан учрашиб минтақа ва Фаластин ўзгаришлари юзасидан фикр алмашганди.