Руҳоний: Эрон қудрати минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини ҳимоя қилишга қаратилган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i13703
Эрон президенти Эрон ислом жумҳуриятининг куч- қудрати минтақада тинчлик ва осоишталикни таъминлашга қаратилган деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:49:22+00:00 )
Январ 26, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Эрон ислом жумҳуриятининг куч- қудрати
    Эрон президенти Эрон ислом жумҳуриятининг куч- қудрати

Эрон президенти Эрон ислом жумҳуриятининг куч- қудрати минтақада тинчлик ва осоишталикни таъминлашга қаратилган деб таъкидлади.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳрида Қувейт ташқи ишлар вазири ва бу мамлакат амирининг махсус вакили Сабоҳ Алхолид Алҳамд Ассабоҳни қабул қилганида Эроннинг ташқи сиёсати,  ўзаро ҳурмат эҳтиром ва дўстлик асосида қўшний ва исломий мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириш ҳамда яхши қўшнийчилик ва исломий дўстлик ва биродарликка қаратилган деб қўшимча қилди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Исломий Инқилобдан кейинги даврда душманлар ҳужумига дучор бўлган ва ҳеч қачон ҳеч бир мамлактага тажовуз қилмаган Эрон мамлакати  минтақада терроризм ва тажовузкорликлар қаршисида энг муҳим монеа сифатида ўз ролини исботлаб берган деб қайд этди.

Эрон президенти Ўрта Шарқ каби ўта нозик минтақанинг тинчлиги ва хавфсизлигини дўстлик, музокара ва минтақа,  хусусан қўшний мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликлар билан таъминлашни имкони борлигига тўхталиб,  минтақа мамлакатларнинг ривожланиши ва тараққиёти барча қўшний мамлакаталар манфаатида  бўлишига шубҳа йўқ деб айтди.

Қувейт ташқи ишлар вазири Шайх Сабоҳ Алхолид Алҳамд Ассабоҳ ҳам бу учрашувда Қувейт амири мактубини Эрон президентига топшириб, Қувейт давлати ва халқи ҳардоим  Эрон халқи ва давлатига эҳтиром ва ҳурмат билан қарайдилар ва минтақада Эроннинг таъсирчан ролини олқишлайдилар деб таъкидлади..