Руҳоний: Эрон тинчлик ва дўстлик юртидир
(last modified Sat, 28 Jan 2017 13:31:15 GMT )
Январ 28, 2017 18:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти
    Эрон ислом жумҳурияти президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон тарих давомида ҳардоим тинчлик ва дўстлик тарафдори бўлган деб таъкидлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда ўтказилган туризм раҳнамолари халқаро конвенсияси форумида сўзлаган нутқида,  Эрон мамлакати масжид ва черков ёнида илоҳий динлар пайравлари ўртасида дўстлик ва осошталик мавжуд ва Эрон парламентида ҳам турли динлар -зартуштий, насроний, калимий динлар вакиллари мусулмон намояндалари ёнида фаолият қилишмоқда деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  минтақа ва дунё миқёсида Эроннинг 7 минг йиллик цивилизация ва маданиятининг узоқ мудатли мақсадларидан бири халқлар ўртасида дўстлик - иноқлик ва ҳурмат -эҳтиромни мустаҳкамлаш бўлган деб айтди.

Эрон президенти шунингдек бугун миллатларимиз ўртасида девор қуриш учун қулай вақт эмас миллатлар ўртасида деворлар бўлса ҳам, уларни олиб ташлаш керак деб аниқлик киритди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон давлатини дунёнинг турли бурчакларида терроризмга қарши кураш жараёнига ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигига тўхталиб, бугунги кунда минтақада терроризм мағлуб бўлиб йўқ бўлиб кетиш ҳолидадир деб айтди.

Руҳоний Эрон давлатини терроризмга қарши курашда минтақа халқларини ҳимоя қилаётганлигига ишора қилар экан, Ироқ ва Сурия давлат армияларига Эрон давлати ёрдам кўрсатмаганида эди ҳозир Дамашқ ва Бағдодда террористлар ҳоким бўлишарди деб изоҳлаб ўтди.