Зариф Эроннинг мудофаа ва ракета дастурларининг қонунийлигини таъкидлади
(last modified Tue, 31 Jan 2017 13:53:16 GMT )
Январ 31, 2017 18:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири
    Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ташқи ишлар вазири Эроннинг ракета дастурларининг қонунийлиги мавзусини АҚШни сиёсий ўйинларини давом эттириш учун бошқа бир баҳонасига айланиши борасида огоҳлантирди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммдажавод Зариф Теҳронда франциялик касбодши Жан Марк Эйру билан учрашганида, Эроннинг мудофаа ва ракета дастурларини қонунийлигини таъкидлаб, музокарада иштирок этган барча томонларнинг эълон этганлари дек Эроннинг ракета мавзуси Баржом дастурининг бир қисми эмас деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюциясида баллистик ракеталар мавзуси борасида айрим ишоралар ва иборалар мавжуд, Эрон эса ушбу резолюцияни чиқарилганлиги пайтида ўз позициясини ошкора тарзда эълон қилганди деб айтди.

Зариф шунингдек,  Эроннинг мудофаа дастурларини Хавфсизлик кенгаш резолюцияларидан ташқари эканлиги ва буткул унга таллуқли бўлмаганлигига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ўзидан ҳимоя қилиш учун бошқалардан ижозат олмайди деб аниқлик киритди.

  

Ёрлиқ