Генерал Деҳқон: Эроннинг ракета синовлари мувафаққият билан ўтди
(last modified Thu, 02 Feb 2017 14:24:50 GMT )
феврал 02, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири
    Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири

Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири Эроннинг сўнгги ракета синовларини мувафаққият билан ўтганлиги ҳақида хабар берди.

Бугун Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусейн Деҳқон Тасним ахборот агентлигига берган интервьюсида Эроннинг сўнги ракета синовлари мувафаққият билан якунланди деб эълон қилди.

Бундан олдин айрим ахборот манбалари Эроннинг янги ракета синовларини мувафақиятли бўлмагани ва тайин этилган мақсадга етмаганлигини иддао қилишганди.

Эрон мудофаа вазири шунингдек  Эроннинг ракета синовлари  Баржом дастури ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 чи сонли резолюцияси меъёрларига зид эмас деб изоҳлади.

Ёрлиқ