Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, Эроннинг сўнги ракета синовларини бутун жаҳонда Эрон миллий қудратини намойиш беришнинг жилваларидан бўлганини айтди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Хотамий Ғарб давлатларини Эрон янги ракетасини синовдан ўтказиши билан Баржом дастурини бузди деган иддаоларига ишора қилиб, Эроннинг ракета потенсиаллари мавзуси Баржом ва ядровий келишув доирасида мавжуд эмас, фақат АҚШ давлати Эронга қааши санкциялар муддатини яна 10 йил учун ўзайтириши билан Баржом дастурни бузди деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбалари давомида АҚШ президентини исломий мамлакатлар хусусан Эрон фуқароларини АҚШга киришларига чекловлар қўйишга асосланган фармонини қаттиқ қоралади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек АҚШ президентининг ушбу ноинсоний фармонига қарши АҚШ ичкарисида ва дунёнинг турли мамлакатларида норозилик намойишларни давом этаётганига ишора қилиб, АҚШнинг кўпгина ҳарбийларини ўлдирган террорчилик ва экстермистик гуруҳларнинг ҳомийси бўлган Саудия Арабистон номи АҚШга сафар қилишлари манъ этилган мамлакатлар рўйхатига киритилмаган деб қайд этди.