Бутун Эронда 22-баҳман кунига бағишланган кўча намоишлари
феврал 10, 2017 12:52 Asia/Tashkent
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38-йиллик байрамига бағишланган кўча намоишларининг бошлангани
Бугун 10 февраль куни эрталаб Эроннинг барча жойларида Исломий Инқилобнинг ғалаба қилган кунига бағишлаб кўча намоишлари бошланди.
Мамлакат пойтахти Теҳрон шаҳрида унинг ўнта асосий кўчасидан Озодлик майдони томон миллионлаб нафар эронлик байрам намоишлари ва маршини бошлаб юборишди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари бир неча кун олдин Эрон халқи 22-баҳман куни Америка таҳдидларига жавоб беришларини таъкидлаган эдилар.
Хорижий мамлакатлардан келган юзлаб сиёсий ва илмий шахсиятлар ҳам Теҳрондаги ушбу намоишларда меҳмон сифатида иштирок этишмоқда.
Ёрлиқ