Америка Эроннинг биринчи рақамли душмани
22-баҳман кўча намоишларининг резолюцияси
Эрон халқи бугун Исломий Инқилоб ғалабаси куни 22-баҳманда бутун мамлакатда ташкил этилган кўча намоишларидан кейин бир резолюция орқали эълон қилишди: Эрон халқи Америка орқали "Баржом келишуви" бандларининг ижроси бузилгани ва Оқ уй томонидан исломбадбинлик ва Эрондан қўрқитишга оид янги ҳаракатларини ғазаб ва эътироз билан қоралайди ва Эрон масъулларидан уларга қарши қатъий чоралар кўришларини талаб этади.
Мазкур резолюцияда Эрон ракеталар системасининг иқтидори превентив қудрат бўлиб, халқаро ҳуқуқ ва қонунлар асосида эканлиги ҳам таъкидланган.
Қабул қилинган ушбу резолюцияда Оли Сауд ва Оли Халифа томонидан Яман ва Баҳрайнда содир этилаётган жиноятлар ҳам қораланган.
Резолюция матнида Фаластин муаммоси ҳамон Ислом оламининг муҳим мавзуси эканлиги ва фақат муқовамат мазлум Фаластин халқининг ҳуқуқларини қайтариши мумкинлиги ҳам зикр этилган.