Эронда 22-баҳман куни барпо этилган кўча намоишлари кенг ёритилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i14473-Эронда_22_баҳман_куни_барпо_этилган_кўча_намоишлари_кенг_ёритилди
Исломий Инқилоб ғалабаси кунига бағишланган байрам маросимлари дунё ОАВда ўз инъикосини топди
(last modified 2018-08-22T17:49:35+00:00 )
феврал 10, 2017 20:19 Asia/Tashkent
  • Эронда 22-баҳман куни  барпо этилган кўча намоишлари кенг ёритилди

Исломий Инқилоб ғалабаси кунига бағишланган байрам маросимлари дунё ОАВда ўз инъикосини топди

Эрон Ислом Инқилоби ғалабасига бағишланган 22-баҳман кўча намоишларини  дунёнинг 25 мамлакатидан  келган  230 нафар ОАВ вакиллари ёритиб боришди.

"Вашингтон Пост" газетаси мухбирининг ёзишича, Теҳронда барпо бўлган бугунги намоишларда минглаб нафар эронликлар АҚШ янги ҳукуматининг қарорларига эътирозларини билдирган ҳолда Исломий Инқилоб ғалабасини байрам қилишди.

Дунёнинг бошқа телеканал ва газеталарининг  вакиллари  ҳам Эрон Ислом Инқилоби ғалабасига бағишланган кўча намоишларида мамлакат аҳолиси фаол қатнашганини алоҳида таъкидлашган.

Хорижий матбуотда Эрон президентининг  мазкур мамлакатга қарши Америка таҳдиларига оид билдирган сўзлари ҳам ўз инъикосини топган.