Фаластин халқининг поймол этилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклашнинг ягона йӯли муқовиматни давом эттиришдир.
(last modified Tue, 21 Feb 2017 07:44:15 GMT )
феврал 21, 2017 12:44 Asia/Tashkent
  • Фаластин халқининг поймол этилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклашнинг ягона йӯли муқовиматни давом эттиришдир.

Фаластин интифазасини қӯллаб-қувватлаш конференсиясининг бош котиби Фаластин халқининг поймол этилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклашнинг ягона йӯли муқовиматни давом эттириш эканлигини таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти радио ва телевидениесининг хабарига кӯра Фаластин интифазасини қӯллаб-қувватлаш олтинчи конференсиясининг бош котиби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён "Ал Маёдин" телеканали билан суҳбатда Теҳрон конференсияси Болфур деклоратсияси, Фаластинни бӯлиб ташлашнинг 70 йиллиги ва Қудсни босиб олишнинг 50 йиллиги билан бир пайтда ӯтаётганлигини қайд қилди.

  Фаластин интифазасини қӯллаб-қувватлаш олтинчи конференсияси жорий йилнинг 21-22 феврал кунлари Теҳрон шаҳрида бӯлиб ӯтади. Унда жаҳоннинг 80 мамлакатидан вакиллар қатнашади.

Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Исроилнинг тажовузкорлиги ва бу босқинчи режимнинг шаҳарчалар қуриш ишини давом эттираётганига ишора қилиб, илова қилди: Фаластин интифазасини қӯллаб-қувватлаш олтинчи конференсиясида  интифаза ва Қудснинг  ҳимояси учун баёния қабул қилиниб, унда Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари   Оятуллоҳ Хоманаи ҳазратларининг муҳим  паёмлари ӯқиб эшиттирилади.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг раҳбарларидан бири Холид ал Батш Фаластин интифазасини қӯллаб-қувватлаш олтинчи конференсиясининг ибтидосида деди: Сионистик режим билан ҳамкорлик битимини тузган ҳар бир араб давлатининг раҳбари ӯзининг ӯлим ҳукмига имзо чеккандир.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг раҳбарларидан бӯлган Хазр Ҳабиб ва Ал Қазофи ал Қутатилар "Ал Олам" телеканалига берган мусоҳабаларида дунёнинг барча мамлакатларини Фаластин масаласида Эрон тутган йӯлни давом эттиришга чақиришган.

 

Ёрлиқ