Исломий инқилоб раҳбари нуқтаи назаридан Фаластин масаласи
(last modified Wed, 22 Feb 2017 08:52:51 GMT )
феврал 22, 2017 13:52 Asia/Tashkent

Фаластин масаласи барча мусулмонлар ваҳдатининг меҳваридир

Кеча Теҳрон шаҳрида   “Фаластин Интифазасини ҳимоя этиш” мавзусига бағишланган олтинчи халқаро конференсия Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг  Фаластин муаммосининг ечимларига бағишланган батафсил  баёнотлари билан бошланди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари ӯз баёнотларида минтақадаги ҳийла-найранг ва ички жанг-жадаллардан мақсад Қудс озодлиги учун курашни заифлаштириш эканини таъкидлаб, Фаластиндаги муқовимат гуруҳларини маҳаллий ва мазҳабий ҳамда мамлакатларнинг ички ихтилофларига  қӯшилмасликка чақириб дедидар: Барча динний ва миллий жараёнлар  Фаластиннинг олий мақсадлари йӯлида хизмат қилишлари лозим.

Шунингдек илова қилдилар: Сионистик режимни мазкур минтақада вужудга келтирган  ўша қудратлар  узоқ  давом этадиган  тўқнашувларни юзага келтириб, бу йӯл билан  минтақада осойишталик, барқарорлик ва тараққиёт бўлишига тўсқинлик қилганлар, ҳозир ҳам мавжуд фитналарнинг ортида туришибди. Ушбу фитналар минтақа халқларини ўзаро   беҳуда  ва фойдасиз тўқнашувлар билан андармон  этиб, уларнинг иқтидорини сусайтирмоқда. Бу ҳолатлар эса босқинчи сионистик режимнинг қудратли бўлишига шароит яратади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари минтақада вужудга келтирилган фитналар миллатларни кучсизлантириши ҳамда босқинчи сионистик режимнинг кучайиши учун яратилган муносиб фурсат эканлигини шарҳлаб дедилар: Бу ўртада, шунингдек,  ушбу ихтилофларни ҳал этиш учун Ислом умматининг хайрихоҳлари, оқиллари ва ҳукамоларининг ҳам жонкуярликларини таъкидлаш лозим.Аммо, афсуски,  душманнинг мураккаб фитналари айрим ҳукуматларнинг ғафлатда эканлигидан  фойдаланиб, халқлар ўртасида ички урушларни юзага келтириб, халқларни  бир-бирларига қарши  урушишга ундамоқда. Бу ҳолатлар   низоларни бартараф этишда Ислом уммати хайрихоҳлари  ҳаракатларининг таъсирини камайтирмоқда.

Фаластин муаммоси, шубҳасиз, ислом умматига тегишли бӯлган муштарак муаммоларнинг ичида энг муҳимидир. Бунинг бир неча сабаблари бор, албатта. Биринчи сабаб, бир  мамлакатни босиб олиб, фуқароларини ӯз юртидан ҳайдаб чиқариш. Бу жиноятни бирор-бир халқаро ҳуқуқ нормалари билан оқлаб, тарих хотирасига ташлаб бӯлмайди. Иккинчи сабаб Фаластин халқига нисбатан амалга оширилган инсониятга қарши жиноят ва зулмнинг  ӯта оғирлиги. Учинчи сабаб: мусулмонларнинг илк қибласини бузиб ташлаш учун қилинаётган ҳаракатлар.

Ислом дунёсининг энг ҳассос нуқтасидаги Фаластин ӯлкасини босиб олган Сионистик режим ислом ва мусулмонларга қарши курашиш  учун мустабид давлатларнинг ҳарбий, хавфсизлик ва сиёсий базасига айланди.

Кейинги сабаб эса Исроилнинг минтақа ва жаҳонда тероризмнинг марказига айланганидир.

Мустамлакачи Англиянинг чамбарчас ҳамкорлиги ва Американинг ҳарбий ва молиявий ёрдами воситасида Фаластинни  босиб олган Исроил минтақада ӯз шерикларининг нуфузларини кучайтиришлари учун  қӯналғасига айланди. Бугун ислом олами ва хусусан, Фаластин масаласига таҳдид солаётган нарса бу минтақада сионистик режим таҳдидларини кӯрмасликка олишдир. Шубҳасиз, миллионлаб она ватанидан овораю сарсон этилган фаластинликлар чекаётган  сӯнгсиз жабр-зулм, ислом оламининг муҳим тарихий обидаларини бузиб ташлашга қилинаётган ҳаракатлар шуни кӯрсатадиким,  умрига қӯшилаётган ҳар бир кун  бу шафқатсиз режимнинг етказаётган зарар ва офатларини кӯпайтира  боради.

Фидоий фаластин миллати ӯзининг мислсиз муқовимати ва интифаза жараёни билан босқинчи сионистик режимга қарши курашиб келяпти. Аммо бу нарса ислом олами қараб туриши керак,  дегани эмас. Бугунги нозик бир даврда Фаластин масаласи ва Қудс интифазаси ислом уммати учун тақдирни белгилаш даврининг ибтидоси ҳисобланади. Бу жараённи қӯллаб-қувватлаш ривожланган, қудратли ва ӯта жипслашган ислом уммати жамиятини вужудга келтириб, Фаластин миллатини ишғол қилиш ва унга чексиз жабр-зулм ӯтказиш даврига сӯнгги нуқтани қӯяди.

Яқин келажак тарихи инсониятга шу нарсани намоён этадиким: келишувчан жараёнлар ва Исроилнинг ёнида туриб унинг жиноятларига шерик бӯлаётган номигагина исломий мамлакатлар интифаза ва муқоваматнинг шуълаларини  ӯчира олмайдилар ҳамда Фаластин миллатини ғайриқонуний сионистик режимни расман тан олишга мажбур қилишолмайди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари таъкидлаганларидек: Фаластин Интифазасини ҳимоя этиш конференсиясининг муваффақияти Ислом оламида ва дунёнинг эркпарварлари учун муҳим бўлган биринчи масала, яъни Фаластин мавзуси ҳамда Фаластин халқининг олий мақсадларини ҳимоя этиш ва уларнинг ҳақталаблик ва адолатхоҳлик курашлари учун ҳамдиллик фазосини яратишдир. Фаластин халқини  сиёсий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг аҳамиятини ҳеч қачон  унутмаслик  керак. Зеро, бугунги кунда ушбу мавзу хос афзалликка эгадир. Мусулмон ва эркпарвар халқлар турли дид ва йўналишларига қарамай, бир мақсад сари бирлашишлари лозим ва бу мақсад Фаластин ва унинг озодлиги учун курашнинг заруратидир.