Эрон соқчилар корпусининг Пайғамбари аъзам (сав) 11 деб номланган уч кунлик ҳарбий машғулотлари тугади
(last modified Wed, 22 Feb 2017 13:04:34 GMT )
феврал 22, 2017 18:04 Asia/Tashkent
  • Эрон соқчилар корпусининг Пайғамбари аъзам (сав) 11 деб номланган уч кунлик ҳарбий машғулотлари тугади

Соқчилар корпусининг генерали Муҳаммад Покпур бугун чоршанба куни Пайғамбари аъзам (сав) деб номланган ҳарбий машғулотларнинг асосий ва якуний босқичининг ўтказилиши ҳақида хабар берди

Эрон исломий инқилоб соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучлари қўмондони Эроннинг марказий ва шимолий шарқий минтақаларида Пайғамбари аъзам (сав) 11 деб аталган уч кунлик ҳарбий машғулотларнинг тугаши ҳақида хабар берди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Соқчилар корпусининг генерали Муҳаммад Покпур бугун чоршанба куни Пайғамбари аъзам (сав) деб номланган ҳарбий машғулотларнинг асосий ва якуний босқичининг ўтказилишида мухбирлар олдидаги чиқишида, ушбу хабарни етказиш билан шундай айтдики, мазкур хавфсизлик ва мудофаага қаратилган машғулот пиёда, ҳаво кучлари ва механизациялашган қўшинларда кўзда тутилган ўз мақсадига етиш билан ўз ишини тугатди. Генерал Покпур тизим мудофаа кучларининг ҳар қандай эҳтимолий таҳдидларга қарши бутунлай тайёр эканлигини намойиш этишни, ушбу ҳарбий машғулотлар ўтказилишининг муҳим мақсади деб атади. Соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучларининг пайғамбари аъзам 11 деб номланган ҳарбий машғулоти, 20 феврал кунидан тараққий этган ва сезгир ҳамда аниқ нуқтага тегадиган ракеталарни отиш билан Эроннинг марказий қуруқликдаги ҳудудларида бошланган эди.   

Ёрлиқ