Ироқчи: Инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсий ёндашувларда эҳтиёткорлик билан иш олиб бориш зарурий ҳисобланади
(last modified Wed, 01 Mar 2017 14:26:42 GMT )
март 01, 2017 19:26 Asia/Tashkent
  • Ироқчи:  Инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсий ёндашувларда эҳтиёткорлик билан иш олиб бориш зарурий ҳисобланади

Аббос Ироқчи Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсий ёндашувларда эҳтиёткорлик билан иш олиб бориш ҳаётий ва зарурий ҳисобланади деб айтди

Эрон ташқи ишлар вазирининг халқаро ва ҳуқуқий ишлар бўйича ўринбосари Аббос Ироқчи сешанба куни Женевада Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида шундай айтдики, инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсий ёндашувларда эҳтиёткорлик билан иш олиб бориш ҳаётий ва зарурий ҳисобланади.  

Аббос Ироқчи  айрим мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича воситалардан фойдаланишдаги ҳатти-ҳаракатларини ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари механизмини танқид қилиш билан шундай таъкидлаб ўтдики, инсон ҳуқуқлари кенгаши жаҳонда инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсади билан ҳамкорлик қилиш учун механизмни конструктив музокаралар орқали амалга ошириши керак. Эрон ташқи ишлар вазирининг халқаро ва ҳуқуқий ишлар бўйича ўринбосари Эроннинг қадимий цивилизацияси ва исломий маданиятига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ҳар доим инсон ҳуқуқларини юқори кўтариш ва ҳимоя қилишни ўзининг кун тартибидаги биринчи устувор вазифаси қилиб белгилаган бўлиб, ушбу соҳада кўплаб чора-тадбирларни амалга оширган. 

Ёрлиқ