Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги яқин алоқалардан Исроил асабийлашмоқда
(last modified Tue, 07 Mar 2017 07:57:21 GMT )
март 07, 2017 12:57 Asia/Tashkent

Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги яқин алоқалардан душманларнинг асабийлаши ҳақида Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нуқтаи назари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги яқин алоқалардан душманларнинг асабийлаши ҳақида Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нуқтаи назари"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни Теҳронда Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашганларида Озарбайжон давлатининг Эрон ислом жумуҳуриятига нисбатан тутган позициясини жумладан ядровий музокарадаги қарашларини юқори баҳолади ва шундай атдиларки, Озарбайжон давлати сиёсий доираларда ва жамиятларда ҳар доим Эроннинг ёнида бўлган ва ушбу ижобий позиция икки мамлакатни олдингидан кўра бир бирига янада яқинлаштирмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари душманларнинг Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги яқин алоқалардан асабийлашганига ишора қилиб шундай айтдиларки, Разил Сионистик режим ҳамма душманлардан кўра, Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етказиш йўлида кўпроқ ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳозирги самимий алоқаларни сақлашда эҳтиёткорлик билан иш юритиш керак бўлади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу нутқида қайд этилган мавзу, дарҳақиқат Исроилнинг минтақада фитна ва асосий таҳдиднинг учоғи сифатида ошкора мақсадлари ҳамда моҳиятининг ҳақиқатини намоён этади. Исроил режимининг минтақадаги устувор стратегияси, бу ҳамиша исломий юртлар ўртасидаги муносабатларни бузиш стратегияси доирасида амалга ошиб келган.

    Шубҳасизки, Эрон ва Озарбайжон республикаси ўртасидаги алоқалар ҳам ушбу қоидадан истисно эмас. Гарчи, ушбу нуфуз минтақада Эроннинг мавқеи олдида, қудрат нуқтаи назаридан тенг бўлмасада, лекин ушбу ҳаракатлар Озарбайжон сингари мамлакатлар учун фикр-мулоҳаза юритишга тўғри келади. Негаки, Исроил ушбу юртда ҳам ўз тасирини ўтказишга ҳаракат қилади. Шундан келиб чиқиб, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти минтақанинг ҳамма мамлакатлари манфаатлари доирасида жумладан Озарбайжон республикасини ҳам ўз ичига қамраб олган бўлган. Шубҳасизки, Исроил исломий мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни издан чиқариш ва путур етказиш йўлларини қидиради. Чунки, Исроил ўзининг ушбу ғаламизлик ишлари ортидан ўз манфаатларини кўзлайди. Шунинг учун, Исроил Эрон ва Озарбайжон ўртасида стратегик қадриятларни ўз ичига қамраб олган яқинлашув ва ҳамжиҳатликка асосланган алоқаларини хуш кўрмайди. Негаки, Исроил режими Эрон ва Озарбайжон республикаси ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик қилиш учун тегишли шароитлар яратилганини ва ушбу алоқалар минтақа миқёсида таъсирга эга эканлигини билади.           

      Айниқса, ушбу алоқаларда, дин, маданият, ўзаро манфаатлар, халқлар қизиқиши ва айни пайтда минтақа мусулмонларининг жинояткор ва болаларни ўлдирадиган режимдан нафратланишини Исроил режими жуда яхши билади. Шу боис, Исроил имкон топгудек бўлса, Эрон ва минтақанинг исломий мамлакатлари билан алоқаларида хусусан  Озарбайжон республикаси ўртасидаги муносабатларга путур етказиш ва улар ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга ҳаракат қилади. Маънавий бўшлиқни ўзининг бузғунчиликка қаратилган ғоялари билан тўлдирмоқчи бўлади. Агар Баку давлати Исроил учун ушбу имкониятни қўлга киритиши учун шароит яратиб берса ёки бефарқ бўлса, унда ушбу мамлакат ҳам муаммога йўлиқиши аниқ бўлади. Чунки, Исроилнинг бошқа Исломий диёрларда жойлашиб олиши ҳатто эҳтимолдан йироқ бўлсада, Озарбайжон ҳукумати ҳам ушбу ишда кўплаб синовлардан ўтган. Шунга ўхшаш тажрибалар, Исроил тузоғига тушган бошқа мамлакатларда ҳам ушбу ҳақиқатни тасдиқлаган.

      Исроил 1950 йиллардан буён араб бўлмаган Ўрта Шарқ иттифоқини ташкил этишни кўзлаб келмоқда. Шунинг учун Исроил аксарият жамияти мусулмонларни ташкил этадиган мамлакатлар билан дўстона муносабатни ўрнатишга ҳаракат қилади. Ушбу шароитда Озарбайжон республикасининг диндор жамияти Бакунинг Исроил режимига яқинлашувини ва у билан кенг қамровли алоқалар ўрнатишини хуш кўрмайди ва ушбу йўлда қўйилган ҳар қандай қадамни омма афкорини заҳарлаш ва жароҳат етказишдек қабул қилишади. Шу нарса аниқки, Исроил ўзини изолациядан чиқиб кетиши учун саъй-ҳаракат қилади ва минтақадаги таҳдид омили эканлигини яширишга уринади. Шунинг учун, Исроилнинг минтақадаги стратегияси Эрондан қўрқитиш жараёнини кучайтириш бўлиб, Эроннинг минтақа давлатлари билан алоқаларини бузиш ва Ислом дунёсининг Исроил билан алоқа ўрнатиш ҳаракатларининг нобуд бўлишига қаратилган барча уринишларга чек қўйишдир.    

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ