Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг энг асосий вазифаси Имом Замон (ажж) ғойиблигида бутун жаҳон мусулмонлари ишини бошқарувчи етакчисининг хусусиятлари ва хислатларини аниқлашдир деб айтди.
Теҳрон жума намози мувааққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 -чи босқичининг иккинчи йиғилишини ўтказилгани ва бу йиғилишда Исломий Инқилоб раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувга ишора қилар экан, Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг энг муҳим масъулияти адолатли, тадбир ва дастурлар тузишга қодир бўлган, душманлар мақсадларини биладиган ва дунё вазиятидан хабардор Валий фақиҳни аниқлаш ва кашф этишдан иборатдир деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек, Вилояти фақиҳ ислом динининг асл маданиятини қайта тиклаб, душманлар ҳужумлари қаршисида тура олишига қўшимча, душман таҳдидларига пассив амал қилиш ва таслим бўлишни олдини олади деб айтди.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний хутбалари давомида, Аҳли байт исмат ва таҳорат (а) маданиятини бутун ислом уммати томонидан ҳурмат- эҳтиром қилинишига тўхталиб, сионистик режим билан ҳамкорликда бўлган саноқли айрим мамлакатлардан ташқари бошқа барча исломий жомеаларда ушбу маданият ҳурмат- эҳтиром қилинади ва мусулмонлар аҳли байт маданияти билан фахрланадилар деб таъкидлади.