Эрон делегацияси Остона-3 музокарасида иштирок этиш учун Қозоғистонга сафар қилди
(last modified Mon, 13 Mar 2017 13:30:17 GMT )
март 13, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • Эрон делегацияси Остона-3 музокарасида иштирок этиш учун Қозоғистонга сафар қилди

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорий бошчилигидаги Эрон ислом жумҳурияти делегацияси Сурия бўйича Остона-3 музокарасида иштирок этиш мақсадида бугун душанба куни Қозоғистонга жўнаб кетишди

Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорий бошчилигидаги Эрон ислом жумҳурияти делегацияси Сурия бўйича Остона-3 музокарасида иштирок этиш мақсадида бугун душанба куни Қозоғистонга жўнаб кетишди. Остона-3 халқаро музокараси 14-15 март кунлари Сурия давлати делегацияси ва ушбу мамлакатнинг мухолифатдаги вакиллари ҳамда Сурияда оташкесмни ўрнатиш учун кафил бўлган Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилади. Суриянинг Ҳалаб шаҳри 2016 йилнинг 29 декабрида озод этилганидан сўнг, ушбу мамлакат бўҳронидаги майдоний воқеаларнинг энг муҳимларидан бири сифатида, Қозоғистон Остона йиғилиши Эрон, Россия ва Туркия ташаббуси билан режалаштирилган эди. Сурия сулҳи бўйича музокараларнинг биринчи босқичи 23-24 январ кунлари шунингдек, ушбу музокараларнинг иккинчи босқичи эса 15-16 феврал кунлари ўтказилган эди.  Ушбу йиғилишларнинг ўтказилиши ҳам Сурияда нисбатан оташкесмни ўрнатилиши учун туртки бермоқда.   

Ёрлиқ