Эронга нисбатан жорий этилган АҚШ санкциялари акс натижа беради
Эрон Ташқи ишлар вазири Эронга қарши АҚШ давлати жорий этган санкциялари Вашингтон учун буткул акс натижа беради деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясини бугунги хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммдажавод Зариф "Алмаёдин" телеканалига берган интервьюсида, Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШ томонидан жорий қилинган санкцияларнинг самарасизлигига тўхталиб,АҚШ давлати Эроннинг тўғри йўналиши ва тўғри тажрибалари туфайли Эрон билан ядровий музокаралар жараёнида 6 лик гуруҳи қолабида қатнашгани йўқ, балки Вашингтон давлати Абама ҳукумати даврасида барча вариантларни синаб кўрганди деб қўшимча қилди.
Зариф шунингдек, АҚШ томонидан қўлланган санкциялар Эронга нафақат иқтисодий таъсир ўтказмаган, балки сиёсат арсасида ҳам самарасиз қолган. Ушбу санкциялар ортидан Эрон осоишта мақсаддаги ядровий дастурларидаги ўз потенсиалларини янада кучайтирди деб қўшимча қилди.