Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, халқаро ҳамжамиятнинг жаҳондаги мусулмонларни ўлдирилишига нисбатан сукут сақлаб туриши ушбу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган халқаро ташкилотнинг обрўсига путур етказди
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, халқаро ҳамжамиятнинг жаҳондаги мусулмонларни жумладан Миянмада мусулмонларни ўлдирилишига ва Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятларига нисбатан сукут сақлаб туриши ушбу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган халқаро ташкилотнинг обрўсига путур етказди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний ўз мавъизасида Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Жубайрнинг Эронга қарши номуносиб баёнотига ишора қилиб ўтди ва шундай айтдики, Эроннинг минтақада терроризмни ҳимоя қилишига доир иддаолари Саудияликларнинг ўзлари икки йилдан бери Яманнинг мазлум халқига қарши тажовуз қилиб ушбу мамлакатда гўдакларни ўлдираётган бир пайтда янграмоқда. Оятуллоҳ Муваҳҳедий Кермоний Саудия арабистони расмийларига қарата шундай айтдики, жиноятни давом эттириш билан ҳамда зулм ва жабр қилиш билан ўз мамлакатларингизни жар ёқасига олиб келасизлар. Муваҳҳедий Кермоний Эроннинг принципиал сиёсатини қуръон оятлари асосида мазлумларни ҳимоя қилишга қаратилган деб айтди ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон юрти Паҳлавий диктатураси ҳукуматни бошқарган пайтда Американинг қўл остида эди. Эндиликда эса Эрон минтақанинг қудратли етакчи давлатига айланди.