Эрон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликларини чуқурлаштиришни таъкидлашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16112-Эрон_ва_Қозоғистон_ўзаро_ҳамкорликларини_чуқурлаштиришни_таъкидлашмоқда
Эрон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иккитомонлама алоқаларни янада чуқурлаштиришни таъкидладилар.
(last modified 2018-08-22T17:50:03+00:00 )
март 18, 2017 18:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон
    Эрон ва Қозоғистон

Эрон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иккитомонлама алоқаларни янада чуқурлаштиришни таъкидладилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания мамлакатлари ишларидаги муовини Иброҳим Раҳимпур ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Африка ишларидаги ўринбосари Оқилбек Камолиддинов Остона  шаҳрида учрашганида  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб,  имзоланган қатор келишувлар чорчубасида  ўзаро ҳамкорликлар ва  алоқаларни янада кучайтириш учун мавжуд потенсиаллардан фойдаланиш таклифи билан чиқдилар.

Раҳимпур ва Камолиддинов шунингдек банк соҳасидаги ҳамкорликларни осонлаштириш шунингдек бу алоқалар йўлидаги монеаларга барҳам бериш,  Эрон ва Қозоғистон фуқаролари хусусан тожирлар, иқтисодий фаоллар ва ҳайдовчиларни енгиллик билан ҳар икки мамлакатга боришлари,  икки мамлакат фуқаролари ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда савдо- сотиқ айрибошлаш ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидладилар.