март 21, 2017 12:36 Asia/Tashkent

Шамсий йил билан 1329 йил Исфанд ойининг 29 санаси милодий ҳисоб билан 1950 йил 20 март куни Эрон халқининг мустамлакачи қудратлар билан курашдаги тақвимида боқий кунларидан биридир.

Ушбу кун Эрон тақвимида Эрон нефт саноатининг миллий куни деб ном қўйилди.  29- Исфанд Эрон халқининг ички мустабидга ва ташқи мустамлакачиларга қарши курашдаги ғалаба кунидир. Эрон тарихи Исломий инқилоб ғалабасидан олдин кўплаб аччиқ воқеаларни ўз ичига олганки, жумладан улар Эрон халқинининг ҳақ-ҳуқуқларини пой мол этиб таҳқирлашган, ҳамда бу юртнинг бойликларини ва кўплаб манбаларини талон тарож қилишган. Гулистон ва Туркманчой аҳдномалари каби шармандалик ва қулчиликни келтирадиган  шартномаларнинг тузилиши ҳам, Эрон мамлакати ўзининг ўтмишида қанчалик Европа, Россия ва Америка давлатлари учун рақобат майдонига айланганини кўрсатади. Эронда нефт саноатининг миллийлашиш жараёнининг илдизини топишдаги ҳаракатлар, милодий 1870 йилларнинг бошларида Эроннинг нефтга оид шартномаларни тузишига олиб боради. Ушбу шартномаларнинг энг ажабланарлиларидан бири, Эрон давлати Барон Жолюс Ройтер билан шартнома тузганки, ушбу келишувга биноан эксплуатация имтиёзи ва барча ўрмонлар, сойлар, анҳорлар, тош кўмир конлари, темир, мис, қўрғошин, нефт каби Эрон бойликларининг ҳаммаси 70 йиллик муҳлат билан хорижий ширкатларга топширилди. Эрон улуши эса, эксплуатациядан сўнг, соф даромаднинг 15 фоизига эгалик қилар эди холос.

      Бу шартнома ҳайратланарли ва ишониб бўлмайдиган ҳолатдаги эдики, ҳатто Англиянинг машҳур сиёсатчиси ва ушбу мамлакатнинг мустамлакачилик сиёсатига асос солган Лурдкирзин ҳам шундай ёзадики, бир мамлакатнинг ҳамма саноат манбаларини хорижликларнинг қўлига топшириб қўйиш ҳақиқатдан ҳам ажиб ва ғаройибдир. Шундан 30 йил ўтиб милодий 1902 йилда Эроннинг ўша пайтдаги ҳукумати томонидан Эроннинг шимолий минтақасидаги 5 қисмидан ташқари, Эроннинг барча ҳудудида, нефт қидируви ва нефт қазиб олиш ҳамда нефтдан фойдаланиш каби олди сотдилар 60 йил муддат билан бошқа бир Англиялик Вилям Накас Дарсига тақдим этилди. Ушбу шартномага асосан Эроннинг улуши қазиб олинган нефтнинг соф фойдасининг 16 фоизигагина эга эди холос. Аммо Англияликлар ҳатто ушбу маблағларни ҳам Эрон тарафига тўлашга келганда ўзини пайсалга соларди. Англиянинг нефт ширкати ўз фаолиятини бошлашида Эрон билан соф фойдани ҳисоб китоб қилишда ҳар доим тортишувлар юзага келар эди.    

     Албатта мустамлакачи Англия эътирозларнинг кучайиши ортидан Дарси шартномасини бекор қилиб унинг ўрнига 1933 йилда Эрон билан бошқа бир шартнома туздики, ушбу шартнома олдингисидан кўра анчагина зарарлироқ эди. Ушбу ҳаракатларга нисбатан эътирозларда Оятуллоҳ Кошоний Англия ширкатларига қарши шиддатли оҳангдаги баёнотни эълон қилди. Бир қанча намояндалар шартномани бекор қилиш лойиҳасини парламентга беришди. Шу боис, Англия давлати вазиятни ўзининг манфати учун ўзгартириш мақсадида эди. Шундай қилиб сиёсий курашдаги руҳоний раҳбар Оятуллоҳ Кошоний, Шохнинг ёлланмалари томонидан кечаси уйида қўлга олинади, сўнгра Кермоншоҳга олиб борилади у ердан эса Ливанга сургун қилинади. Парламентнинг ўн олтинчи сессиясида Теҳрон аҳолиси томонидан ва баъзи улуғ уламоларнинг саъй-ҳаракатлари ортидан Оятуллоҳ Кошонийни сайлаш билан Оятуллоҳ Кошоний ватанга қайтишади. 16-парламент йиғилишининг бошида  Оятуллоҳ Кошонийни ўзининг ноқонуний сургунига эътирози ва унинг сабаблари ҳамда парламент томонидан қабул қилинган қонуннинг, қонуний кучда эмаслиги ва нефт бўйича  мажбурий шартнома тузилганлигига асосланган хати доктор Мусаддеқ томонидан ўқиб эшиттирилади. Ушбу мурожаатнинг баъзи жойларида шундай айтилганки, Эрон нефти Эрон халқига таалуқлидир. Агар Эрон нефти бўйича тузилган ҳар қандай қонуний шартномалар нафратланарли ва мажбурлаб тузилган бўлса бундай шартнома ҳеч қандай қонуний аҳамиятга эга бўлмайди ва Эрон халқининг мусулмонлик ҳаққидан ҳеч ким маҳрум қила олмайди. Бутун мамлакат бўйлаб Эрон нефт саноатининг миллийлашиши билан Оятуллоҳ Кошоний муфассал баёнотида ушбу йўлдаги уринишларда мусулмон халқининг диний ва ватан олдидаги вазифаларини маълум қилди. Оятуллоҳ Кошонийнинг йўл йўриғи билан ва парламентнинг баъзи намояндалирининг мувофиқлашуви билан Эрон халқи нефт саноатининг миллий бўлишини ҳимоя қилиш учун норозилик намойиши ўтказишди. Ниҳоят шамсий йил билан 1329 йил Исфанд ойининг 29-санасида нефтнинг милийлаштиришга доир лойиҳаси Парламент томонидан тасдиқланди. Эрон нефт саноатининг миллийлашиши, фитналарга барҳам берилди деган маъно бермас эди. Негаки, ушбу ҳаракатлар Англия учун ўзининг Ўрта Шарқ минтақаларининг баъзи ҳудудларидаги нефт манбаларига бўлган ноқонуний ҳукмронлигини қўлдан бой бериш эди. Шундан келиб чиқиб 1953 йилда Эроннинг ўша пайтдаги Бош вазири Мусаддеқ давлатига қарши Америка ва Англия давлатлари томонидан давлат тўнтарилиши амалга оширилди. 

Ҳижрий-шамсий  йилнинг    охирги куни  Эронда    инглиз мустамлакачилари    томонидан   мамлакатнинг   миллий   бойлиги --  нефтнинг    ғорат қилинишига    чек  қўйилди.    Эрон    нефти мамлакат   жанубидаги   Масжиди   Сулаймон   минтақасида   Джордж Бернард Рейнолдс  раҳбарлигида   олиб  борилган    қазиш ишлари    натижасида   кашф  этилди.    Шундан  кейин    Эрон    билан  Англия   ўртасида      Ноксу д’Арси шартномаси  тузилди.  д’Арси шартномаси  асосида   Англия Эрон    нефтини   қидириш ва қазиш  ишларини    ўз    ихтиёрига  олди.   Гарчи,    фойдага   Англия  мутлоқ    ҳоким  бўлса-да,   икки  мамлакат   ўртасида   нефт  даромади   элликка   эллик   миқдорида      тақсимланади,  дея   эълон қилишган   эди. Нефт ва   газ     табиий    бойлигига    эга  бўлган   Ўрта  Шарқ    мамлакатларининг    деярли  барчасида йиллар давоми ана  шу   найранг  ишлатилган ..

  Эроннинг   нефт  тўғрисидаги    шартномалари ажойиб-ғаройиб  эди.   Масалан,  1870  йили    шоҳ  Носириддин    Эронда     нефт, тошкўмир,   темир, мис ва қўрғошин каби   қазилма    бойликларини қазиб олиш,    ишлаб чиқариш  имтиёзини    70  йил     муддатига   барон Юлиус де Рейтер  ихтиёрига   топширганди.   1902   йили  эса    шоҳ   Музаффариддин   мамлакат   ҳудудидаги     нефт  заҳираларини   қазиб олиш, қайта  ишлаш ва  сотиш   имтиёзини   60   йил   муддатига  инглиз    Уильям Нокс д’Арсига. топширди.  Фақат   беш   минтақа—Озарбайжон, Гилон, Мозандарон, Гургон   ва  Хуросон    бу   шартномадан   мустасно    эди.    д’Арси    шартномасининг  10-моддасига асосан унинг  ширкати    нефтдан келадиган    соф   фойданинг  16 фоизинигина  Эронга    тўлаши   керак   эди. Аммо     бу  ширкат   ана  шу   арзимас    маблағни   ҳам     тўлашдан    бош тортарди.

 Иккинчи   жаҳон    уруши    йилларида    Эроннинг    Англия, Совет Иттифоқи ҳамда   Америка    томонидан     босиб  олиниши натижасида     Эрон   нефтига     эгалик    қилиш   рақобати  авж олди. Бу  рақобатда   ҳам  Англия     бошқаларни     доғда    қолдирмоқчи  бўлиб,   Эрон  билан    "Гас-Гулшоиён"  шартномасини     тузди.   Оятуллоҳ  Кошонийга   ўхшаш   миллатнинг    огоҳ  кишилари,  ҳамда    бир   гуруҳ   парламент аъзоларининг   узоқ сайъ-ҳаракатлари      натижасида    1951  йилнинг    март ойи, яъни   ҳижрий-шамсий  1329  йилнинг    29 исфанд куни    мамлакат  парламенти   томонидан     бу  шартнома   бекор қилиниб,   Эрон    нефт   саноатини   миллийлаштириш  қонунини   қабул қилинди. Орадан   62   йил  ўтди.  Аммо   ҳалигача  европа     давлатлари    Эрон  табиий    бойликларига    кўз олайтириб келишади.

Эрон    исломий   инқилобининг      баракали      таъсири    натижасида   Эрон   нефт    саноати  бугунги    кунда    ўзининг    авж  нуқтасига    етган. Бугун  Эронда   нефтни 

қазиб   олишдан  уни   қайта   ишлашгача     бўлган  барча   жараёнлар   эронлик  мутахассислар    томонидан     бошқарилади.    Нефт саноати   асбоб-ускукналарининг    70 фоизи ҳам    Эронда   ишлаб чиқарилади.

   Мутахассисларнинг    тахминий   ҳисоб-китоби  бўйича  Эронда   150  миллиард   баррел   нефт  ва  33    триллион   метр  куб    газ мавжуд  бўлиб,   у    дунёнинг     энг    кўп     нефт   ва  газ    заҳираларига   эга    бўлган    мамлакат   ҳисобланади.

 

Ёрлиқ