БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Ғазо бўлгасидаги геноцидни қандай якунлади?
-
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Ғазо бўлгасидаги геноцидни қандай якунлади?
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Исроил режимининг Ғазодаги ҳаракатларини "геноцид"нинг ҳуқуқий намунаси, деб эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши қошидаги мустақил тергов комиссия бу ҳақда қуйидагича деди: сионистик режимнинг Ғазо секторидаги ҳатти-ҳаракати фактлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар нуқтаи назаридан 1948 йилги Конвенсия /геноцид жиноятларининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенсия/ бўйича геноцид таърифига мос келади ва геноцидни ҳисоблаш учун зарур бўлган "моддий унсурлар" ва "ўзига хос нияти"ни намойиш этади.
Комиссия ўзининг г сўнгги ҳисоботида тинч аҳолини ўлдириш, оғир жисмоний ва руҳий зарар етказиш, оғир ва чидаб бўлмас яшаш шароитларни яратиш, ҳатто Ғазода келажак авлод туғилишининг олдини олиш каби ҳаракатлар мақсади оддий ҳарбий можародан ташқарига чиқиб, Фаластин аҳолистни тўлиқ ёки қисман йўқ қилишга интилаётганини кўрсатади.
Ҳуқуқий методологияда бу комиссия сионистик режимнинг ҳатти-ҳаракатлари ва унинг расмийлари баёнотларини ўрганиб чиқиб, бу ҳаракатлар геноцид таърифига жавоб беради, деган хулосага келди. Чунк зўравонликларнинг кўлами ва табиатидан ташқпри, бу ҳужумлар учкн ҳарбий асослар илгари сурилган бўлса ҳам, Ғазо бўлгаси аҳолисини йўқ қилиш "аниқ нияти" яққол кўзга ташланади.
1948 йилги Конвенсия мезонларига ишора қилган ва мавжуд далилларга асосланган ушбу ҳисобот Исроил режимининг Ғазодаги ҳатти-ҳаракатлари ва сиёсати геноциднинг яққол намунаси эканлигини кўрсатади. Минглаб тинч аҳолининг , айниқса аёллар ва болаларнинг террор этилиши, ҳаётий муҳим инфраттузилмаларининг вайрон бўлиши, Ғазо халқининг кундалик ҳаётини йўлдан чиқарган озиқ-овқат ва дори-дармон блокадаси, сионистик режим расмийларининг очиқ баёнотлари билан бирга, Фаластин аҳолисининг бир қисмини йўқ қилиш учун тизимли ният борлигини яққол маълум қилмоқда.