Руҳоний: Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг баёноти иқтисодий фаолларга кўтаринки руҳ бағишлади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16254-Руҳоний_Исломий_Инқилоб_Муаззам_раҳбарининг_баёноти_иқтисодий_фаолларга_кўтаринки_руҳ_бағишлади
Ҳасан Руҳоний Исломий инқилоб муаззам раҳбарига йўллаган номасида Янги йилнинг биринчи кунида иқтисодий фаолларнинг ва миллат хизматида бўлган инсонларга кўтаринки руҳ бағишлаган баёнотини қадрлади
(last modified 2018-08-22T17:50:05+00:00 )
март 22, 2017 17:33 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг баёноти иқтисодий фаолларга кўтаринки руҳ бағишлади

Ҳасан Руҳоний Исломий инқилоб муаззам раҳбарига йўллаган номасида Янги йилнинг биринчи кунида иқтисодий фаолларнинг ва миллат хизматида бўлган инсонларга кўтаринки руҳ бағишлаган баёнотини қадрлади

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Исломий инқилоб муаззам раҳбарига йўллаган номасида Янги йилнинг биринчи кунида иқтисодий фаолларнинг ва миллат хизматида бўлган инсонларнинг кўнглини кўтарган ва уларга кўтаринки руҳ бағишлаган баёнотини қадрлаш билан шундай таъкидладики, давлатнинг янги йилда ўтказган биринчи йиғилиши маҳаллий ишлаб чиқариш секторини ўсиши учун ва иш билан бандликни таъминлаш учун миллий иш тақсимотига қаратилади. Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ушбу мактубида шундай қайд этдики, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг доимий ҳимояси барча муассаса ва идораларнинг асосий йўналишини аниқлаб беришига шубҳа йўқ.

Ушбу ҳимоя давлатнинг иқтисодий масъул идораларини юқори баҳолаш билан, миллий ишлаб чиқариш кўламини оширишгача ҳаракатларга ва иш билан бандликка қаратилган дастурларга суръат бағишлайди. Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон давлатига ишонч ҳосил қилиши билан иқтисодий муқовамат сиёсатига қаратилган ҳаракатларни янада ривожланишига туртки беради. Исломий инқилоб муаззам раҳбари душанба куни ҳижрий шамсий 1396 йилнинг бошланиши муносабати билан йўллаган мурожаатида янги йилни "Иқтисодий муқовамат, ишлаб чиқариш ва бандлик" дея номладилар.