Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 24 Mar 2017 12:39:38 GMT )
март 24, 2017 17:39 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби
    Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби 2017 чи йилнинг 19 май ойида ўтказилиши кутилаётган Эрон президентлик сайловларида эронликларни кенг- қавмровли қатнашишларини таъкидлаб, келгуси президентлик сайловларда аксар эронликларни иштирок этиши Эрон Исломий Инқилобининг ўзлиги ва қудратини янада кучайтиради деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги муваққат имом хатиби ҳужатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий  1396 чи ҳижрий-шамсий йилнинг кириб келиши муносабати билан билдирган табрик сўзларида  Эронда ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларига тўхталиб жумладан деди:  сайловлар ҳардоим Эрон ислом жумҳурияти тузумида  асосий бир рукн ва сутун сифатида хизмат қилган, чунки  Эрон ислом жумҳурияти тузумининг асли ва асосини халқчиллик   ташкил этади .

Козим Сиддиқий хутбалари давомида,  Эронда сайловларни ўтказилиши исломий жумҳурият тузумини халқ азм -иродасига таянгани ва хақчилликни давом этаётганлигининг далилидир деб айтди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби  1396 чи ҳижрий -шамсий йилни Исломий Инқилоб  раҳбари томонидан "Иқтисодий муқовамат ва ишлаб чиқариш билан бандликни таъминлаш" деб номланганлигига ишора қилар экан,  иқтисодий муқовиматни амалга оширишда Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг йўл кўрсатишлари ва ҳидоятларига таважжуҳ қилиш иқтисодий муаммоларга ечим топиш ва ўз- ўзини таъминлаш даражасига етиш учун йўл очиб беради деб аниқлик киритди.

Ҳужатулсислом вал муслимин Сиддиқий шунингдек Эрон халқини душманларнинг барча  босимларига таслим бўлмайдиганига тўхталиб, Исломий Эрон барча тармоқларда ваҳдат ва бирдамлик билан  тараққиёт ва ривожланиш сари йўлини давом эттиради деб қайд этди.