АҚШнинг Эронга нисбаттан янги санкциялар лойиҳаси танқид этилди
(last modified Sun, 26 Mar 2017 12:37:44 GMT )
март 26, 2017 17:37 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти биринчи муовини
    Эрон президенти биринчи муовини

Эрон президенти биринчи муовини Эронга нисбаттан АҚШ томонидан жорий этилишининг эҳтимоли бўлган янги санкцияларига кўрсатган аксиламалида, ушбу масала Эрон давлати ва Ташқи ишлар вазирлигида кўриб чиқилмоқда, Баржом дастури бузилганида, Теҳрон албатта жиддий аксиламал кўрсатади деб айтди.

Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Эрон телерадиокомпанияси мухбирига берган интервьюсида, Эронга қарши АҚШнинг эҳтимолий санкциялари Баржом дастурини бузмасада, аммо халқаро миқёсида албатта АҚШ рейнтинги ва обру -эътиборига салбий таъсирини ўтказади деб айтди.

Жаҳонгирий шунингдек,  муқовимат иқтисоди сиёсатларини ижро этилиши ортидан Эроннинг иқтисод системасини  янада ривожланаётганлигига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳурияти  ваҳдат ва бирдамлик билан ҳозиргача энг йирик  санкция ва босимлар қаршисида тура олиб, ўз йўлини давом эттирган деб қўшимча қилди.

АҚШ сенати мажлисидаги бу мамлакатнинг иккита партияси яъни республикачилар ва демократлар намоядалари  Эронга нисбаттан  санкцияларни кучайтиришга асосланган қонун лойиҳасини таклиф этдилар.     

Ёрлиқ