Ҳасан Руҳоний Теҳронга қайтди
(last modified Wed, 29 Mar 2017 12:45:48 GMT )
март 29, 2017 17:45 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Теҳронга қайтди
    Ҳасан Руҳоний Теҳронга қайтди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Россияга уштирган сафарининг якунида бугун чоршанба куни эрталаб Теҳронга қайтиб кедди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Россияга уштирган сафарининг якунида бугун чоршанба куни эрталаб Теҳронга қайтиб кедди. Эрон президенти матбуот сайтига кўра, Ҳасан Руҳоний Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар, иқтисодий нуқтаи назардан, савдо алоқалари ҳамда туризм ривожланиши нуқтаи назаридан икки ёқлама муносабатларда ўсиш бўлганидан далолат бермоқда. Сўнгги ойлар давомида қабул қилинган қарорлар биз, иқтисодий, маданий, илм соҳасидаги алоқаларда ҳар томонлама ривожланиш йўлида турганимиздан, стратегик муносабатлар томон илгарилаётганимиздан далолат бермоқда деди у Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган музокаралар якуни бўйича баёнотида. Ушбу учрашув чоғида томонлар турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 16 та ҳужжат имзолашган.

Томонлар, шунингдек, Россия темир йўллари ва Эрон Ислом жумҳурияти темир йўллари ўртасида темир йўлларини электрлаштириш бўйича стратегик ҳамкорлик меморандумини ва Россия қурилмалари ҳамда локомотивларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди. Бу ҳужжатлардан ташқари, Россия ва Эрон фуқароларининг визасиз сайёҳлик гуруҳлари сафарлари ҳақида келишув, икки давлатнинг спорт вазирликлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги меморандум, қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланди.

Ёрлиқ